RU

Последние новости

15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   2 14:50Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  1 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  1 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  4 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  1 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  1 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  6 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  3 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  3

Апрель ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди? Новости

Апрель ойининг энг яхшилари. Мухлислар кимга кўпроқ овоз беришди?

ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада апрель ойининг энг яхшиларини аниқлашни бошлаганидан хабардорсиз.


ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.

Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади. Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.

Демак қуйида тўртта йўналишда мухлислар кимга қанча овоз беришганини тақдим этамиз. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолибларни ПФЛ расмий сайти маълум қилади.


Апрель ойининг энг яхши мураббийи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Улуғбек Бақоев - 61 фоиз
2.Сергей Лушан - 14 фоиз
3.Нўъмон Ҳасанов - 13 фоиз
4.Шота Арвеладзе - 9 фоиз
5.Андрей Фёдоров - 3 фоиз

Апрель ойининг энг яхши футболчиси учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Арслонмурод Омонов - 56 фоиз
2.Тиаго Безерра - 16 фоиз
3.Жавлон Иброҳимов - 13 фоиз
4.Сардор Азимов - 8 фоиз
5.Санъат Шихов - 7 фоиз

Апрель ойининг энг яхши дарвозабони учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
1.Ўткир Юсупов - 37 фоиз
2.Асилбек Омонов - 26 фоиз
3.Санжар Қувватов - 25 фоиз
4.Элдорбек Суюнов - 12 фоиз

Апрель ойининг энг чиройли голи учун мухлислар томонидан берилган овозлар:
Баҳодир Насимов - 28 фоиз
Элгужа Григалашвили - 19 фоиз
Арслонмурод Омонов - 12 фоиз
Иззат Абдуллаев - 10 фоиз
Саламат Қутибоев - 9 фоиз
Сардор Собирхўжаев - 8 фоиз
Шаҳзод Шайманов - 5 фоиз
Забиҳилло Ўринбоев - 4 фоиз
Артур Геворкян - 4 фоиз


П.С. Демак қуйида тўртта йўналишда мухлислар кимга қанча овоз беришганини тақдим этамиз. Мураббийлар ва сардорларнинг берган овозлари қўшилган ҳолда якуний ғолиблар маълум бўлади. Ғолибларни ПФЛ расмий сайти маълум қилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика