RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  7 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

АПЛда жавлон ураётган дарвозабон Филиппиннинг ОК-2019 учун якуний рўйхатига киритилмади Новости

АПЛда жавлон ураётган дарвозабон Филиппиннинг ОК-2019 учун якуний рўйхатига киритилмади

ОФК расмий сайти Осиё кубоги-2019да иштирок этадиган терма жамоаларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Филиппин терма жамоасининг энг асосий юлдузи ҳисобланган дарвозабон Нил Этериж мусобақа учун якуний 23талик рўйхатга киритилмади. Аввалроқ, сайтимиз орқали унинг фақатгина биринчи турда ўйнаши ва кейин Британияга қайтиб кетиши ҳақидаги хабарни чоп этган эдик. Буни шахсан Филиппин футбол Федерацияси президенти Мариано Аранетанинг ўзи таъкидлаб ўтганди. Аммо, якунда "Кардифф" дарвозабони қитъа биринчилигига бормайдиган бўлди.

"Кардифф" 2019 йилнинг 1 январь куни "Тоттенхэм", 5 январь — Кубок баҳсида "Гиллингем", 12 январь — "Хаддерсфилд" ва 19 январь куни "Ньюкасль"га қарши ўйин ўтказади.

Маълумот учун, айни пайтга келиб Нил Этериж АПЛда жорий мавсумда энг кўп сейв амалга оширган учинчи дарвозабон бўлиб турибди (71та сейв). Ундан олдинда фақат Жо Харт (77та сейв) ва Лукаш Фабиански (73та сейв).

Филиппин терма жамоаси таркибида Осиё кубоги-2019да иштирок этадиган дарвозабонлар:

1. Натанаел Вильянуева, 25.10.1995
15. Майкл Фалкесгаард, 09.04.1991
16. Кевин Рай Хансен, 29.09.1994


Эслатиб ўтамиз, Филиппин БААда ўтадиган Осиё Кубоги "C" гуруҳида Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон билан куч синашади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика