RU

Последние новости

10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  9 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  23 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  0 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  3 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  86 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  9 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  2

АПЛ. Роналдунинг дубли ва де Хеанинг супер сейвлари "Манчестер Юнайтед"га "Арсенал" устидан иродали ғалаба келтирди Новости

АПЛ. Роналдунинг дубли ва де Хеанинг супер сейвлари "Манчестер Юнайтед"га "Арсенал" устидан иродали ғалаба келтирди

АПЛнинг 14-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Арсенал 3:2

3 декабрь, 01.15, "Олд Траффорд"

Голлар: Смит-Роу (14, 0:1), Фернандеш (45, 1:1), Роналду (51, 2:1), Эдегор (54, 2:2), Роналду (70-пен, 3:2).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделеф, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 90), Мактомини, Санчо, Роналду (Марсьяль, 88), Рэшфорд (Лингард, 79).

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Смит-Роу (Сака, 70), Эль-Ненни, Парти, Эдегор (Нкетиа, 79), Мартинелли, Обамеянг (Ляказетт, 79).

Огоҳлантириш: Мактомини (45+1).

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 44', Криштиану Роналду - 52', Криштиану Роналду - 70'

Премьер-лига . Тур 14

03/12/2021, 01:15

2
:
3
Завершен

Арсенал

Эмиль Смит Роу - 13', Мартин Эдегор - 54'

Стадион: Old Trafford, 73123 зрителей

Главный судья: Мартин Аткинсон

45'
90'
44'  Бруну Фернандеш
44'  Фред
45'  Скотт Мактоминей
52'  Криштиану Роналду
52'  Маркус Рэшфорд
70'  Криштиану Роналду
79'  Маркус Рэшфорд (Джесси Лингард)
88'  Криштиану Роналду (Антони Марсьяль)
90'  Бруну Фернандеш (Донни ван де Бек)
13'  Эмиль Смит Роу
13'  Мохамед Эль-Ненни
54'  Мартин Эдегор
54'  Габриэль Мартинелли
70'  Эмиль Смит Роу (Букайо Сака)
79'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Александр Ляказетт)
79'  Мартин Эдегор (Эдди Нкетиа)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" Роналдунинг дубли эвазига ғалабага эришди. Кэррик кичик фаолиятида ютқазмади)

90+3. Қанотдан узатилган тўпни Магуайр қайтариб юборди. Бугун кэп яхши ўйин ўтказди.

5 дақиқа қўшиб берилди.

87. ФРЕЕЕЕДДДДДД!!! Жамоасини 100 фоизлик голдан сақлаб қолди.

85. Лингардиньо ҳужумда пайдо бўлди ва тўпни марказга тепди. Рэмсдейл тўпни ушлаб олди.

83. Роналду Габриэлни йиқитиб, тўпни олиб қўйди. Ғалати вазият бўлди.

78. ЗАРБАААААААА!!! Обамеянг 3 метрдан гол ура олмади. Де Хеадан эса шунчаки супер-мупер реакция!

75. "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Обамеянгнинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

73. УХХХХХХ!! "Арсенал"да яна бир жарима зарбаси. Буниси ҳам хавфли нуқтадан.

70. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Роналдудан дубль!

68. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Фред пенальти ишлади!

67. УХХХХХХ!! Фред рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Бироқ Аткинсон пенальти йўқ деди. Такрорий лавҳада пенальти бордек кўринди.

65. ЗАРБАААААААА! Обамеянгнинг кучли зарбасини де Хеа муштлари билан қайтарди. Таварешнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

61. Эдегор қанотдаги Томаясу томон тўпни оширганди. Такехиро тўпга ета олмади.

57. Бўрон билан бошланган таймда томонлар бироз сукут сақлашмоқда.

54. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!! Эдегор ҳисобни тенглаштирди!!! Роналдунинг голи билан копи+паст бўлди ўзиям)

51. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! РОНАЛДУУУУУУ!!! "Арсенал"нинг фэйр-плейга мос келмайдиган голига МЮ икки марта жавоб бера олди.

50. Рэшфорднинг зарбасини Рэмсдейл қийинчилик билан ушлаб олди.

48. ЗАРБААААААА!!! Роналду рақибларини осонлик билан алдаб ўтиб, зарба берди!! Рэмсдейлдан ҳам супер сейв!

47. ЗАРБААААААА!!! Габриэлнинг боши билан йўллаган зарбасини де Хеа қайтарди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Сокин темпда ўтган илк бўлим якунланди.

45+3. Смит-Роунинг бурчакдан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдондан чиқиб кетди.

45+1. Мактомини Партини "чопгани" учун огоҳлантирилди.

45. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Фреднинг пасидан кейин Фернандеш ҳисобни тенглаштирди!

42. Партининг зарбаси Обамеянгга тегиб, майдонни тарк этди.

41. УХХХХ!! Фред ўз жарима майдончаси ёнида қоидани бузди. "Арсенал"да жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси!

37. Магуайр ҳужумга ўқдек отилиб чиқди ва зарба берди. Рэмсдейл тўпни осонлик билан ушлаб олди.

35. Фернандеш қанотдан ерлатиб тўпни марказга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

30. Магуайрнинг зарбаси ноаниқ кетди.

28. "Юнайтед" икки бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

23. УХХХХХХХ!! Далотнинг қанотдан оширган тўпини Парти қайтариб юборди.

19. Роналду рақибидан осонлик билан ўтиб кетди ва зарба йўллади. Кучсиз зарбани Рэмсдейл ушлаб олди.

17. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! СМИТ-РОУУУ!! Гарчи дарвозабон ўйиндан чиқиб қолган бўлса-да, гол инобатга олинди!
14. "Арсенал" гол урди. Фред де Хеанинг оёғини босиб олгани учун Давид ётиб қолди ва зарбага қадар Давид оёғини ушлаб ётганди. Катта эҳтимол гол инобатга олинмайди, гарчи Фред Давидни жароҳатлаган бўлса-да.

11. УХХХХХ!! "Арсенал" ҳимоячисининг хатосидан кейин Роналду қулай вазиятга чиқиб бориб, жуда ноаниқ зарба берди. Криштида вариантлар жуда кўп эди.

10. "Арсенал" ҳужумга ўтди. Обамеянгнинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

8. Далотнинг зарбасини Рэмсдейл ушлаб олди.

7. Ўйин темпи сокинлашди. Марказда ўйин бўлмоқда.

2. УХХХХХХХ!! Габриэлнинг боши билан йўллаган зарбасини Рэшфорд бурчакка чиқариб юборди. "Арсенал" 2 дақиқанинг ўзида учинчи марта бурчак зарбасига эга бўлди.

1. Илк дақиқаданоқ "Арсенал" ҳужумга ўтди. Обамеянгнинг зарбаси Магуайрга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари, эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Арсенал" меҳмон бўлмоқда.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика