RU

Последние новости

21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  218 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди Новости

АПЛ "Ливерпуль"га клублар ўртасидаги ЖЧ белгиси билан ўйнашга рухсат бермайди

Ўтган ҳафтада "Ливерпуль" ўз тарихида биринчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

Финалда Фирминонинг голи "Фламенго"ни мағлуб этди. 

Энди Юрген Клопп жамоаси футболчилари махсус белги (клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби логоси) бор формада ўйнашлари мумкин. Бу кейинги финалгача амал қилади.


Аммо Премьер-лига "Ливерпуль"га чемпионат ўйинларида ушбу белгидан фойдаланишга рухсат бермади. Қоида бўйича, мавсум давомида фақат битта ҳолатда форма дизайнида ўзгариш бўлиши мумкин - бу хайрияга боғлиқ воқеа бўлса. "Ливерпуль" лигадан қоидаларни қайта кўриб чиқишни сўради. Клуб раҳбариятга мурожаат қилиб, бу инглиз жамоасининг клублар ўртасида ЖЧдаги сўнгги 10 йилликдаги дастлабки ғалабаси эканини айтиб, Премьер-лига бундан ғурурланиши кераклигини маълум қилди.


2008 йилда Премьер-лига "Манчестер Юнайтед"га ҳам белги ёпиштиришга рухсат бермаган. Ўшанда инглиз клуби клублар ўртасидаги ЖЧда "Кито"ни 1:0 ҳисобида таслим этган эди.


"Ливерпуль" хатто Англия Кубоги баҳсларида ҳам бу белгидан фойдаланиши қийин бўлади. Бунинг учун Футбол Ассоциацияси махсус расмий рухсат бериши керак. Клуб 5 январь куни "Эвертон"га қарши ЖЧ белгиси билан майдонга чиқиш учун ассоциацияга мурожаат қилди.


"Ливерпуль" мухлислари ҳозирча белгини фақат Инстаграмда кўришлари мумкин.

Ушбу лого билан Чемпионлар лигасида ўйнашга рухсат берилган. УЕФА бунга қарши эмас.


Бунгача "Бавария" Бундеслигада, "Интер" А Серияда махсус белги билан ўйнаган. Шунга ўхшаш лого терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионлари формасида бор. Биринчи марта ушбу белги 2007 йилда тақдим этилган ва Италия терма жамоаси формасига тикилган эди. Ҳозир бу лого Францияда.


"Ливерпуль" учун бу муҳим ғалаба Мерсисайдликлар Клоппгача уч марта (Боб Пэйсли, Жо Фэгане ва Рафа Бенитес қўл остида) клублар ўртасидаги ЖЧ финалида мағлуб бўлган (авваллари бу турнир Қитъалараро кубок деб номланарди). Жоржино Вейналдум бу лого билан ўйнашни истаётганини очиқчасига айтди. "Турнир ҳақида оилам ва дўстларим билан суҳбатлашсам, уларнинг барчаси белги ҳақида гапиришади. Улар футболкага қарашганда ушбу логони кўришни хоҳлашмоқда. Бу белги клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонганимизни билдиради" - дейди голландиялик. Юрген Клопп ушбу муваффақиятни ойга қўниш билан тенглаштирди.


Бироқ ҳозир жамоанинг муҳимроқ ишлари бор. Мавсумнинг энг қийин қисми бошланяпти. Олдинда "Лестер", "Вулверхэмптон" (икки марта), "Шеффилд", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳслар бор.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика