АПЛ клуби базаси коронавирус туфайли ёпилди
07 янв 2021 20:15
Новости
Манбага кўра, клубда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кескин ортгани туфайли машғулот базаси ёпиб қўйилди. Жамоа Англия Кубоги 1/32 босқичи доирасида 8 январ куни “Ливерпуль”га қарши ўйнаши керак эди.
“Астон Вилла” берган баёнот бўйича, COVID-19 учун топширилган илк тест натижаларидан сўнг, футболчилар ва клуб ходимлари орасида вирусни кўпчилик юқтиргани маълум бўлди. Уларни изоляцияга олишди. Иккинчи синовдан сўнг эса янги ҳолатлар аниқланди.
Клуб шифокорлар, Англия футбол ассоциацияси ва АПЛ вакиллари билан мунтазам алоқада.
Бирменгемликлар чемпионат 17-туридан кейин 26 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда бормоқда. Қайд этиш жоиз, жамоа ҳисобида 2 та захира ўйини ҳам бор.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии