RU

Последние новости

00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 00:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

АПЛ, 20-тур. "Челси" «Уайт Харт Лейн»да таслим этилди Новости

АПЛ, 20-тур. "Челси" «Уайт Харт Лейн»да таслим этилди

Англия чемпионати 20-тур доирасидаги "Тоттенхэм" - "Челси" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.
АПЛ, 20-тур.

Тоттенхэм – Челси 5:3

«Уайт Харт Лейн»

Голлар
: Диего Коста (18), Кейн (30, 52), Роуз (44), Таунсенд (45-пенальтидан), Азар (61), Шадли (78), Терри (87)

Тоттенхэм
– Льорис, Роуз (Дэвис, 76), Уокер, Фасио, Вертонген, Бенталеб, Мэйсон (Дембеле, 14), Эриксен, Таунсенд (Паулиньо, 66), Шадли, Кейн.

Челси
– Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Фабрегас, Матич, Оскар (Рамирес, 46), Виллиан (Салах, 72), Азар, Коста.

Огоҳлантиришлар
: Бенталеб (66), Паулиньо (72), Фабрегас (82), Кейн (87).                                 
                                           
                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ


Шу билан "Тоттенхэм" - "Челси" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари!
Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


ЎЙИН ТУГАДИ!


90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.


90` "Челси" ҳужумда...


89` Саккизта гол! Кам эмасми? Яна гол кўрмаймизми?


88` Диего Костада имконият! Зарба ва Льорис!


87` ГООООООООООООООООООООЛ! ЖОН ТЕРРИ! "Тоттенхэм" футболчилари ғалабани нишонлаш билан овора бўлиб қолдилар шекилли. Жон Терри осонлик билан Льорис қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб қайтмоқда, 5:3!



85`
Эден Азар - учрашувнинг энг яхши футболчиси дердим, агарда Кейн бўлмаганида. Лекин шунга қарамай фикримни ўзгартирмаган бўлардим. Яна бельгиялик сеҳргар ўзининг заргарона ўйинлари ва финтлари билан рақиб ҳимоячиларини сарсон қилди ва тўпни Салаҳга оширди. Бироқ ҳужумчи голли вазиятдан фойдалана олмади.


83` Рамирес қулай вазиятни кўкка совурмоқда... Агарда гол бўлганида "Челси"да имконият пайдо бўлармиди...?


82` Қолган дақиқалар ичида "Челси" учта гол ура оладими? Буни билмадимку, аммо Эден Азар камида битта гол уришига ишонса бўлади. Қолгани ФАНТАСТИКА...


81`
Майдонда иккала жамоа футболчилари кичик тушунмовчиликка ойдинлик киритиб ўтишди. "Челси" футболчилари анча асабийлар. Уларни тушунса бўлади...


80` Ўйин давомида тиниб-тинчимаган Шадли ҳам Куртуани ранжитишга эришди. Жозе Моуриньо жамоаси тор-мор этилмоқда...


79` Бўлди, ўйин тамом! Лондонда эса Янги йил байрамини "шпорлар" нишонлашда давом этишади!


78` ГООООООООООООООООООООООЛ! ШАДЛИ! 5:2!


76` Эден Азарга тасанно! Баракалла! "Челси"нинг чиройли комбинацион ҳужуми. Азардан Аспиликуэта томон супер пас! Аспиликуэта ҳам жуда чиройли тарзда дарвозанинг пастки узоқ бурчагини нишонга олганди. Аммо Льорис ҳам чиройли "сейв"ни амалга оширди!


75` ФАНТАСТИКА!!!!!!!!! ЭДЕН АЗАР!!!!!!!!!!! АСПИЛИКУЭТА! ЛЬОРИС!!!!!!!!!!!!


74`
"Челси" сафидан Эден Азар, "Тоттенхэм"дан эса Кейн бугун жуда яхши ҳаракат қилишмоқда.


72`
"Челси"да ўзгариш. Виллиан ўрнига ҳужумчи Салаҳ туширилди.


70`
"Тоттенхэм"дан хавфли ҳужум, аммо масала голгача етиб бормади. "Челси" ҳам тезкор жавоб қайтарди. Эден азар бу вазиятда фаоллик кўрсатди. Уни рақиб ҳимоячиси ушлаб қолганига қарамасдан Эден Азар йиқилиб олмади ва курашни давом эттирди. Лекин тўпга биринчи бўлиб Льорис эгалик қилди.


69`
Кейн нималар қилмоқда? "Тоттенхэм" ҳужумчиси сал қолса хет-трик қайд этиши мумкин эди...


67`
"Тоттенхэм" сафида ўзгариш руй берди. Таунсенд ўз ўрнини Паулиньога бўшатиб берди.


65`
Бенталеб ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.


64` "Тоттенхэм" ҳисобда олдинга бораётганига қарамасдан ҳужум қилишда давом этмоқда. Қойил! Майдон эгалари ҳимояга ётиб олишганича йўқ...


62`
Ҳали кураш давом этади?!


61` ГООООООООООООООООООООООЛ! ЭДЕН АЗАР!! Эден Азар! Ҳа, ўша тиниб-тинчимас Эден Азар! Бельгиялик футболчи Фабрегас билан жуда чиройли комбинация ўйнади ва тўпни дарвозага аниқ йўллади, 4:2!


58`
Сеск Фабрегаснинг тепган тўпи "жонли-девор"га тегиб қайтди. Иккинчи уринишда ташкил этилган ҳужум ҳам самара бермади. Бу сафар ҳам Фабрегаснинг зарбаси ноаниқ чиқди.


57`
Эден Азар жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп олдида Фабрегас.


55`
"Челси" футболчилари кеча оқшом байрамни яхши ўтказишган кўринишади. Қўшнилари "Тоттенхэм" эса бугун байрамни нишонлашмоқда...


54` Гарри Кейн бугун "Қорбобо" киймида ҳаракатланмоқда.


53` «Уайт Харт Лейн»да Янги йил байрами давом этмоқда...


52` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! КЕЙН!!!!!!!!!!!!! "Тоттенхэм" ҳужумчиси тўпни жарима майдончаси атрофида қабул қилиб олди ва Куртуа қўриқлаётган дарвозанинг пастки узоқ бурчагига тўпни жойлаб қўйди, 4:1!


51` Эден Азар! Кучли ва ноаниқ зарба!


50`
Аспиликуэта Азарга тўп оширишда хатога йўл қўйди. Бельгиялик футболчи тўпга бормади, чунки етиб бора олмасди...


49`
"Тоттенхэм" тўпни рақибидан олиб қўйди. Эриксен жамоаси ҳужумини ривожлантирмоқчи эди. Жарима майдончаси ичида "Челси" ҳимоячилари уни зарарсизлантира олишди.


48`
Диего Костанинг уриниши бесамар кетди.


47`
"Челси" анча фаоллик билан бўлимни бошламоқда.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


- Танаффусда бекор ўтирманг. Янгиликлардан бохабар бўлинг. Йилнинг илк шов-шувли трансферини Олий лига жамоаларимиздан бири амалга оширишга улгурди. Ишонмасангиз мана бу саҳифага бир кўз югиртиринг. Қайноқ хабар!

- Даҳшатли кечган биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` ГОООООООООООООООООООЛ! ТАУНСЕНД!
Муориньо кийиниш хонасига йўл олди. Куртуа тепилган зарба йўналишини топди, аммо тўпни қайтара олмади, 3:1!

45` ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК! ПЕНАЛЬТИ! КУРТУА ўзини кўрсатиши керак, акс ҳолда ҳисоб 3:1га айланиши мумкин...


45`
"Челси" танаффусга мағлуб ҳолда чиқиб кетишга яқин турибди. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.


44` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! РОУЗ! "Челси" ҳимоясида муаммолар кўпайгандек. Шадли яна улардан "қочиб" кетмоқда. Зарба ва яна дарвоза устуни! Лекин қайтган тўпга биринчилардан бўлиб етиб келган Роуз қийинчиликсиз ҳисобни жамоаси фойдасига оширди, 2:1!


42` Гол! Шадли!!!!!!
Шадли рақиб ҳимоячиларидан узиб кетди ва тўни Куртуанинг оёқлари орасидан ўтказди. Лекин тўп дарвозага бориб тушишни истамади.


40`
Фабрегас тўпни қабул қилиб олишда хатога йўл қўйди ва жамоасининг ҳужуми узилиб қолди.


37` Бранислав Иванович!!!!! Ажойиб!
Диего Коста билан бир-бирини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилган "Челси" ҳимоячиси Бранислав Иванович рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бироқ "Тоттенхэм" ҳимоячи ҳам ўзини кўрсатди ва сўнгги лаҳзада тўпни рақибидан олиб қўйди.


34`
"Челси" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. Иванович ҳозир яхши ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.


32`
Ўйин бошқаттан бошланади энди. "Челси" буёғига яна катта куч билан ўйнаши, "Тоттенхэм" эса ғайратини ишга солиши зарур бўлади. Лондон-дербиси!


30` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! КЕЙН!

"Тоттенхэм" уйғонди! Кейндан эса супер-гол! Узоқдан йўлланган кучли ва аниқ зарба олдида Тибо Куртуа ожиз қолди, 1:1!


28` "Олтин тўп-2015" учун кураш бошланди! Эден Азар ўзини асосий даъвогар сифатида кўрсатишларини истамоқда! Азар жуда фаол!


26`
Устунлик "Челси" томонига ўтди. Тибо Куртуа дарвозаси олдида вазиятлар кузатилмаяпти.


24`
Ҳисоб 0:2га айланиши мумкин эди. Диего Костанинг тўп узатишидан сўнг Оскар қулай вазиятдан фойдалана олмади.


21`
Киритилган голдан сўнг мезбонларнинг фаоллиги анча сусайиб қолди. Тўп билан кўпроқ меҳмонлар муомалада бўлмоқда.


19`
Ҳужумлар ёмғирини уюштирган майдон эгалари, гол урган "Челси" бўлди. Гол киритилишида Эден Азарнинг хизматлари сиз тасаввур қилгандан ҳам каттароқ. Эден бирин-кетин рақиб футболчиларини ортда қолдирди ва тўпни дарвозага йўллади. (Шу вазиятда Коста ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани такрорий лавҳада кўринди). Тўп эса дарвоза устунига тегиб Оскарга борди. Оскарнинг зарбасини эса Диего Коста бўш қолган дарвозага тўғирлаб қўйди, 0:1.


18` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ДИЕГО КОСТА!!!!!!


17`
"Тоттенхэм" анча фаол!!!!!!!


15` Хавфли вазият!!!! "Тоттенхэм"нинг ҳужуми! Шадлидан чиройли зарба! Чалқанча услубда Шадли Куртуани ожиз қолдирмоқчи бўлди. Аммо Тибо Куртуа йилни бунақанги гол ўтказиш билан бошлашга уялди ва тўпни бартараф этди! Қойил Шадли! Баракалла Куртуа!

Жозе Моуриньо «Уайт Харт Лейн»га ташриф буюрмоқда. Йилнинг илк ўйини олдидан анча жиддий кайфиятда мистер "Special one"


13`
Майдон эгалари тезкор ҳужум ташкил этишди. Шадли бу вазиятда бироз шошмашошарликка йўл қўйди.


11` Диего Коста жамоаси ҳужумини ўзининг зарбаси билан муваффақиятли якунламоқчи бўлди. Тўп йўл-йўлакай Вертонгеннинг қўлига тегди. Коста ҳакамга: "Янги йилни пенальти билан бошлайлик", - дегандек гап қилганди. Ҳакам эса унга:  "Мен сенга қорбобо эмасман", - деди шекилли. Пенальти белгиланмади. Тўғри, тўп қўлга теккандек бўлди, аммо бу пенальти учун етарли эмас. Масофа жуда яқин эди ва ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнамади, балким тўп қўлга тегди.


9`
"Челси" ўз жарима майдончаси атрофида уралашиб қолди. Майдон эгалари анча тетик ўйнашмоқда.


7`
"Челси"нинг ҳужуми давом этмоқда. Аммо Диего Костанинг бир ўзи рақиб ҳимоячилари олдида ҳеч нарса қила олмади. Унга ёрдам берадиган жамоадоши ҳам топилмади.


6`
Виллиан майдон марказида тўпни йўқотди. Кейинчалик эса қоидани бузишга мажбур бўлди.


5`
"Шпорлар" гол уришни жуда исташмоқда. Лекин илк зарба қаршисида Тибо Куртуа ўзини йўқотиб қўймади. 


4`
Тегирмон ҳам навбати билан дегандек... Энди ҳужум қилиш навбати майдон эгаларига келди. "Тоттенхэм" рақиб ҳимоясини ёриб ўтмоқчи бўлди. Аммо Жон Терри бошчилигидаги ҳимоя қўрғони яхши ҳаракат қилди.


3`
"Челси" 2015 йилдаги ўзининг илк ҳужумини уюштирганди. Уго Льорис бу вазиятда тўпни осонлик билан эгаллаб олди.


2`
Ҳозирча тўп майдон марказида ўйналмоқда.


1` Учрашув бошланди! Янги йилдаги илк шарҳимизни бошладик унда...


- Бугун бир йилдан буён мағлубият нималагини билмай келаётган жамоалар ўзаро беллашишади... Қизиқ ўйин бўлишини кутиб қоламиз!


- Жамоалар майдонга саф тортишмоқда. Улар футболни соғинишган. Ҳамма футболни соғинган. Футболчилар яшил майдонни қумсашгани аниқ. Футбол ўйнанашмаганига ҳам бир йил бўлдида...

-
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Авваламбор барчангизни янги йил байрами билан муборакбод этамиз! Янги йилнинг илк кунидаёқ Англия яшил майдонларида шиддатли футбол учрашувлари бошланиб кетган. Бироздан сўнг Лондон-дербисида "Тоттенхэм" ҳамда "Челси" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли трансляцияни олиб борамиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади. Энди бош оғриғи қолиб уйқудан турганлар, меҳмонга боришга шошилманг! Кеч тушиб қолди, камига футбол бошланай демоқда. 


- Учрашув соат 22:30да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика