RU

Последние новости

00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабадан қуруқ қолди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб ғалаба қозонди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11

Анвар Ўринов: "Ўз ўйинимизни топиб олиш учун озгина вақт керак" Новости

Анвар Ўринов: "Ўз ўйинимизни топиб олиш учун озгина вақт керак"

Косоннинг "Аланга" жамоасини бу йил Анвар Ўринов бошқармоқда.
Унга Насим Шоимов мураббийлар штабида яқиндан ёрдам бермоқда. Бу жамоа учун мавсум омадли келди деб бўлмайди. Ўз майдонида "Гулистон" ва "Зомин"га қарши кечган баҳсларда жамоа қимматли очколарни бой берди. Буни сабабини билиш мақсадида жамоа устози Ўриновга мурожаат қилдик.

- Мавсумни бу тарзда омадсиз бошлаймиз деб албатта ўйламагандик. Ўтказилган икки ўйиндан чиқиб шуни айтишим мумкинки, футболчиларим ҳалигача тўлиқ спорт формага кириб олмади. Қолаверса мавсумга тайёргарлик ҳам анча кеч бошланди. Устига устак бир нечта асосий ўйинчиларимиз "Футбол-МEД" кўригидан муваффақиятли ўта олишмади. Шу боис Тоҳир Абдураззоқов, Обид Маматов каби етакчи ўйинчиларимиз дастлабки турларда жамоамизга ёрдам бера олмади.

Умид қиламанки улар сафга қайтса ўйинимизда ўсиш бўлади.

Умуман олганда "Гулистон"га қарши баҳсда гол уриш учун бир қатор имкониятларни юзага келтира олдик. Аммо улардан оқилона фойдаланишга келганда йигитларга аниқлик етишмади.

"Зомин" билан ўйинда ҳам шогирдларим яхши ҳаракат қилди. Аммо бу учрашувда ҳам сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқардик.

Мен қўл остимдаги йигитларга ишонаман. Чемпионат энди бошланди. Турдан-турга ўйинимиз яхшиланиб боради деган умиддаман.

Олдимизда турган энг асосий вазифа аввало юқори саккизталикка кириш. Шунингдек мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика