RU

Последние новости

14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  0 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  4 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  2 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  2 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  10 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  11

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман" Новости

Анвар Бердиев: "Зоиров билан юзага келган вазиятда карточка бўлмаса, демак мен футболни тушунмас эканман"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизил карточкадан кейин меҳмонларда имкониятлар кўпайиб кетди. Голдан сўнг ҳам ҳисобни тенглаштришга интилдик. Бироқ, кўп вазиятларда омад юз ўгирди.

- Ҳожиакбар Юнусовни четлатилишига муносабатингиз қандай?

- Вазиятга ҳайрон қолдим. Юнусовга берилган вазият қизил бўлса, Зоировда жарима майдони ичкарисида юзага келган холатда карточка бўлмаса, демак мен футболда ҳеч нарсани тушунмас эканман. Вазиятни кўриб чиқиш керак, тўп учун кураш бўлди, қизил берадиган вазият эмасди.

- Муҳриддин Зоировга қўполлик ишлатилганда жарима майдони ичкарисида эди деб ҳисоблайсизми?

- Вазиятни кўриб чиқишим керак. Мен айтмоқчи бўлганим Юнусовнинг вазиятида қизил бор, Зоировдаги холатда карточка йўқ. Очиғи, ушбу холатлар учун ҳакамнинг қароридан ҳайронман. 

- Биринчи бўлим сўнгида "Хоразм" мураббийлар штаби вакили билан тортишиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бизнинг футболчилардан бири улар билан тортишиб қолган. Шу боис мен вазиятни тинчлантиришга уриндим. Асабийлик холати йўқ эди.

- "Шўртан" нега битта ҳужумчи билан ўйнади?

- Эътибор қаратган бўлсангиз, дастлаб икки ҳужумчи билан ўйнадик. Бекзод Сувонов, Муҳриддин Зоировлар ҳужумда эди. 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг Бекзод Сувонов орқароқда ўйнашига тўғри келди. Иккинчи бўлимда Зафар Полвоновни чиқардик.

- "Хоразм"нинг мусобақа жадвалидаги ўрни хотиржамликка берилишга сабаб бўлдими?

- Йўқ, бунақа деб айтмаган бўлардим. Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Жамоалар ҳар бир очко учун жиддий курашади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика