RU

Последние новости

08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  3 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  25 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  18 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  567 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  3 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди” Новости

Анвар Бердиев: “Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ютишимиз ҳам мумкин эди”

Про лига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун муросасиз ва тенг курашлар остидаги беллашув бўлиб ўтди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, балки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар охиригача курашди. “Бухоро” билан баҳсдаги натижани эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. 

- Жамоангиз “Бухоро”га қарши баҳсда бўш ҳаракат қилдими ёки берилган кўрсатмаларни бажара олишмаяптими?

- Мен бундай фикрларга қўшилмайман. Футболчиларимиз берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Агарда пенальтидан фойдалана олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўйинни қайта кўриб чиқиб, вазиятларни тахлил қиламиз. Шуни айта оламанки, йигитлар ҳаракат қиляпти. 

- Иккинчи пенальтини ҳам Муртозаев тепаман деганмиди?

- Бизда штатли пенальтилар бор. Булар Муртозаев, Абдураимов ва Авиловлар. Қайси бири биринчи ўзига ишонмаса, улардан бири бундан фойдаланарди. Ўйиндан кейин фойдалана олмаган пенальтисини сўраганимда, у ўзига ишониб, йўналишни ўзгартирдим деди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони омадли чиқди. Ишонаманки, Муртазаев ҳали кўплаб голлар уради ва мавсум тўпурари бўла олади. 

- Бугун жамоанинг икки нафар футболчиси жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Уларнинг ҳолати қандай?

- Жамоамиз шифокори билан гаплашиб кўрамиз. Билишимча, Дониёр Исмоиловнинг бошидан олган жароҳати бироз жиддийроқ шекилли. Абдуғани Камолов ва Сардор Тельяков ҳам шундай ҳолатга тушди. Эътибор берган бўлсангиз, бугун мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Ҳар бир мураббийнинг ўйинга бўлган режаси бўлади. Мажбурий ўзгаришлар эса режани ўзгариб кетишига сабаб бўлди. Лекин майдонга тушганлар ҳам жамоамиз ўйинига ижобий таъсир қилди ва кучайтира олди. 

- Бугунги кунда Аъзам Алиевнинг ҳолати қандай?

- У энди машғулотларга қўшилди. Икки кун давомида умумий машғулотларда иштирок этди. Умид қиламанки, Алиев келгуси баҳсларда жамоага ёрдам беради.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика