RU

Последние новости

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Андрей Канчельскис: "Савол беришдан олдин машғулотимизга келиб кўринглар. Истеъфо? Яшасак кўраверамиз" Новости

Андрей Канчельскис: "Савол беришдан олдин машғулотимизга келиб кўринглар. Истеъфо? Яшасак кўраверамиз"

Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жанговар ўйин бўлди. “Насаф” – ажойиб жамоа. Турнир жадвалининг юқори қисмидан жой олгани бежиз эмас. Уларга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаймиз. Уларнинг беш ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатганимизнинг ўзи қувонарли. Йигитларга борларини бериб ўйнашгани учун раҳмат. Ҳужумларни якунлашда оқсаяпмиз. Ваҳоланки, машғулотлар бинойидек ўтмоқда, зарбалар йўллаш бўйича ишлаяпмиз. Аммо гол уролмаяпмиз, бир сафар дарвозабон халал берса, кейинги сафар бошқа нарса халақит қилади. Ўзингиз кўрдингиз, ёмон ўйнамадик, айниқса, иккинчи бўлимда. Мухлислар келиб қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Бугун сардоримиз Азим Аҳмедов етишмади, албатта, у етакчимиз. Хуршид Мухторовнинг ўйнамагани ҳам сезилди. Энди “Бухоро” билан ўйинга тайёрланамиз. Кейин терма жамоалар ўйини туфайли юзага келадиган танаффусда муаммоли томонларимиз бўйича ишлаймиз. Айниқса, ҳужумларни якунлаш борасида. Пандемиягача ҳаммаси яхши эди, айнан пандемия ҳаммани синдирди, жумладан, мени ҳам.

Тактика бўйича саволлар беришдан олдин машғулотларимизга келиб кўринглар, ўйинларда 4-3-3 схемасини танлаяпиз, бизда уч нафар ҳужумчи ўйнаяпти. Истеъфо? Яшасак кўраверамиз. Гол уролмаётганимизнинг ўзига яраша сабаблари бор. Нима, мен натижа бўлишини хоҳламайманми? Пандемиягача ҳаммаси жойида эди, 3-4-ўринларда юргандик, ўшанда ҳеч нима демагандинглар. Касалликка чалиниб чиққанимиздан кейин гап-сўзлар кўпайди. Жамоага босиб уюштириш эмас, уни қўллаб-қувватлаш керак. Хавотир олманг, натижа бўлади. Мен ҳам гол уришимизни хоҳлайман, лекин шу голни урадиган ҳужумчи етишмаяпти. Улар гол уролмаса, ўзим майдонга тушиб ўйнай олмайман-ку. Омад етишмаяпти, машғулотлар яхши ўтмоқда. Сизларни ҳам тўғри тушунаман, тан оламан, натижа йўқ, тортишмоқчи эмасман. Лекин сизлар ҳам тўғри тушунинглар. Ана, Чемпионлар Лигасида “Ал-Ҳилол” мусобақани тарк этди, улар касаллик билан курашишмоқда. Биз ҳам 4-5 ой футболдан четда юрдик, вирус юқтириб олдик. Бизнинг вирус юқтиримиш энг ноқулай вақтга тўғри келди, Тошкентдаги марказлашган турлар пайтида касалландик. Кейин футболчиларимизнинг кўпи руҳан синиб қолишди.

Бугунги дуранг мени қаноатлантирмайди, шунчаки, йигитларга борларини бериб ўйнашгани учун раҳмат айтяпман. Умуман, рақибимиз “Насаф” яхши жамоа, турнир жадвалида юқори ўринларда бораётгани бежиз эмас.

Бизга вақт беринглар, ўзимизга келиб олгунимизча сабр қилинглар. Кейин эса Чемпионлар Лигаси йўлланмаси ҳақида гапирамиз. Бунинг учун ҳамма нарса жойига қўйилиши керак, клубдаги инфратузилма яхшиланиши лозим, ташкилотчилик олий даражада бўлиши даркор. Саволлар беришдан олдин вазият билан яхшилаб танишиб чиқинглар. Молиявий масалада ҳозир гапиришнинг ўрнимас, чунки куни кеча йиғилиш ўтказиб, бу борада келишиб олганмиз.

Мавсум бошида йиғилган таркибдан мамнун эканлигимни айтгандим, ҳозир ҳам шундай. Лекин ёзги трансферлар ойнасида таркибимизни кучайтиришимиз мумкин эди. Уч футболчини олишимиз кераклигини айтдим, аммо сотиб олинмади. Бу борадаги саволни менга эмас, бошқаларга беринг.

Энди нима қилиш керак? Ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш керак. Истеъфо ҳақидаги саволларингиз жавобим ўша-ўша: яшасак, кўраверамиз! Амалда шартномам бор, буни сизлар билан эмас, раҳбарият билан гаплашаман, - деди Канчельскис.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика