RU

Последние новости

13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  2 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  6 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  37

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик" Новости

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Нефтчи"га (1:1) қарши учрашувдан кейин "Локомотив"да бош мураббий в.в.б. Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги баҳс одамда икки хил тасаввур қолдирди. Ўйинни яхши бошладик, ёмон тугатдик. Эрта урилган гол йигитларни руҳий томондан сокинлаштирди, бу гол бизга кўпроқ негатив эмоциялар тақдим қилди. Асосийси, ўз темпимизни сақлаб қолишга интилдик. "Нефтчи" эса темпни туширишга ҳаракат қилди. Биласиз, 8-9 кишилк ҳимоядан ўтиш қийин.

Футболдаги қонун бугун ҳам исботини топди: "Сен урмасанг, сенга уришади". Бу ўйин орқали янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини билиб олдим. Кейинги баҳс жуда қийин ўтади. "Бухоро" ўз майдонида анчагина кучли ўйин кўрсата олади. Энди ҳафсалани туширмасдан, кейинги баҳсда барча қуролларни ишлатиш керак.



Катта танаффусдан кейин ўйинимиз бироз ўхшамаяпти. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам шундай бўлганди. Йигитларда ўйин процесси бузилмоқда. Нима ҳам қилардик, формат шундай.

Погребняк? Мураббий ҳеч қачон мамнун бўлмайди. Бугун унинг "Локомотив" футболчиси сифатидаги биринчи расмий учрашуви бўлди. Йиғинларда яхши тассурот қолдирганди. Уни фақатгина машғулот учун олиб келмаганмиз. Николайнинг хизматларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ютиш учун биргина гол камлик қилди. Яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Тезкор урилган голдан кейин секинлашдик. Сўнгги дақиқаларда "Нефтчи" голга анчагина яқинлашди. Барчаси шунга бораётганди. Голга ўзимиз сабабчимиз. Ушбу баҳс бизга керак эмас, йўқотилган очколар ҳеч нарсани англатмаслигини ҳисобга олиб, ўзимизни овутамиз. Ҳеч нима бўлмади. Энди Бухорода бўладиган қийин ўйинга жиддий тайёрланамиз".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика