RU

Последние новости

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  3 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  8 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4

Андреа Пирлонинг ўғли ноқонуний пул тикиш можароси марказида Новости

Андреа Пирлонинг ўғли ноқонуний пул тикиш можароси марказида

Афсонавий футболчи Андреа Пирлонинг ўғли ноқонуний пул тикиш можароси марказига тушиб қолди.

Николо Пирло 2022 йил, эндигина 17 ёшга тўлганида ноқонуний онлайн-схемада қатнашиб, 30 000 евро қарздор бўлган. Пирло қонуний васий сифатида муаммони тўхтатиш учун ўғлининг банк ҳисобини у вояга етгунча блоклаб қўйган.

Бу ҳақда "Corriere della Sera" томонидан олиб борилган суриштирув натижаларида маълум бўлди. "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Николо Фажоли ёзишмаларда Пирлонинг ўғлини "сафдошларимиздан бири" деб атаган ва схема асосчиси, бош ҳакам Пьетро Маринонига отаси унинг пул олишига тўсқинлик қилганини айтган.

D Серия ҳаками Маринони ёш футболчиларни пул тикишга жалб қилганликда гумон қилинмоқда. Прокурорлар ушбу ишга алоқадор 12 футболчи устидан тергов бошлаганидан сўнг уни футболдан четлаштирган эди.

Олдинроқ "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Маринони уни қимор ўйинларига жалб қилганини тан олганди. Унга кўра, унинг 500 минг евро қарзи бор эди, аммо ҳеч қандай таҳдидлар бўлмаган – унга шунчаки ўйнашни давом эттириш таклиф қилинган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика