Андре Виллаш-Боаш: "Бэйл трансфери вақтида "Реал" "Тоттенхэм"га босим ўтказди"
06 сен 2013 14:31
Новости


Андре Виллаш-Боаш: "Бэйл трансфери вақтида "Реал" "Тоттенхэм"га босим ўтказди"
"Тоттенхэм" устози Андре Виллаш-Боаш ярим ҳимоячи Гарет Бэйлнинг "Реал"га ўтиши борасидаги фикрларини билдирди.
– Бэйл борасида музокаралар кетаётганида "Реал" "Тоттенхэм"га жуда катта босим ўтказди, – дейди Виллаш Боаш ESPN га. – Бундай ҳолатда сен футболчини олиб қолишга уринмайсан. Якунда барибир барча гап футболчида қолади. Аммо "Реал" Бэйл учун айнан биз истаган пулни берганидан хурсанд бўлишимиз керак.

Комментарии