RU

Последние новости

16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  1 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  8 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  51 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5

"Андижон"да ўтган мавсум бўйича қарздорлик бор Новости

"Андижон"да ўтган мавсум бўйича қарздорлик бор

Ўтган йили биринчи лигада иштирок этган “Андижон” жамоаси ўз олдига қўйган вазифани бажариб олий лига йўлланмасини қўлга киритди.
Бу мақсадга эришишда футболчилар майдонда астойдил меҳнат қилишди. Бунинг натижасида андижонликлар мухлисларга жамоамиз яна олий лигани тақдим этди. Айни пайтда жамоамиз улкан мақсадлар билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ўтган мавсум бўйича футболчилар билан ҳали тўла ҳисоб-китоб ишлари қилинмади. Янъи футболчилар олдида 9 ўйин ғалабаси учун мукофот пуллари ҳамда энг асосийси олий лига йўлланмаси қўлга киритилгани учун бериладиган бонуслар турибди. Ўтган йили “Андижон” жамоасининг мавсум якунлари бўйича ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими жамоа учун бефарқ эмаслигини айтиб, моддий томондан ёрдам беришни таъкидлаб ўтганди.

Бу борада вазият қандай эканлигини билиш мақсадида бош мураббий Азамат Абдураимовнинг фикри билан қизиқдик. - Жамоамизнинг бош ҳомийси “GM-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳисобланади ва улар бизга ҳар қандай ёрдамни бериб келишмоқда. Аммо шуни айтиш керакки, хокимият томонидан ўтган мавсум учун футболчилар олдида мукофот пуллари бўйича қарздорлик бор. Қолаверса, олий лигага чиққанимиз муносабати билан футболчиларга бонуслар берилиши керак. Йил бошида футболчиларга ҳеч қандай кўтарма пуллари берилгани йўқ. Ўтган мавсум бўйича қарздорлик бўлишига қарамай, Расур Раҳмонов, Лочин Солиев, Бекзод Ғозиев сингари етакчи ўйинчиларимиз жамоада шуғулланимшоқда. Бунинг учун уларга раҳмат. Лекин бу йил олий лигада юқори ўринларга курашишимиз учун жамоада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги лозим. Вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмонов бонуслар берилишини ваъда қилган. Умид қиламизки, бу масала январь ойи ичи ижобий ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика