RU

Последние новости

10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  0 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  6 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1

"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир" Новости

"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"

"Андижон"нинг янги футболчиси Артём Одинцов жамоа матбуот хизматига интерю берди.

- Артём, “Андижон” клубига хуш келибсиз! Ушбу таклиф ҳақида биринчи марта эшитганингизда нимани ўйладингиз?

- Ёдимга келган биринчи нарса украиналик дарвозабон Игор Литовканинг айнан “Андижон” сафида тўп сургани бўлди!

- Менимча, музокаралар тез якун топди. Бу борада сизга энг кўп нима ёқди?

- Дастлабки ўйлаганларим шундайки, демак, улар мен ҳақимда қизиқишганини ва улар мени ўз клубида кўришни хоҳлашаётганлигини ҳис қилдим. 

- Фаолиятингизни асосан Венгрия чемпионатида ўтказдингиз. Эндиликда муҳитни ўзгартиришга нима туртки бўлди?

- Венгрия клуби билан шартномам тугаганидан сўнг ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўришни хоҳладим ва янги чақирувга тайёр эдим.

-  “Андижон” устози Максим Шатскихни қанчалик биласиз? У билан биринчи марта ишлаяпсиз...

- Максим Шацкихни анчадан бери биламан. Ёшлик чоғимда дадам билан бирга “Динамо” Киев – “Шахтёр” ўйинига борганмиз. Ўша пайтдан бери Максим Александровични биламан. Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир. Шундай инсон билан бирга илк бор ишлаётганимдан жуда хурсандман, бундай мутахассис қўлида фаолият олиб боришимдан бахтиёрман.

- 31-рақамни танладингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Сабаби оддий. Мен доим 12-рақамда ўйнаганман. Аммо бу рақам банд экан. Шу сабабли ёдимга 31-рақам тушди. 

- Янги жамоангиздаги илк таассуротлар қандай?

- Таассуротларим зўр. Барча йигитлар позитив ҳолатда. Ишга жуда чанқоқлар ва ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришяпти. 

- “Андижон”нинг таклифини қабул қилишдан олдин ким билан маслаҳатлашдингиз ва қандай маълумотларни ўргандингиз?

- Биринчи навбатда агентим билан бу таклиф ҳақида ўйлаб кўрдик. Кейинчалик “Қизилқум”да ўйнаётган дўстим Роман Папарига билан гаплашдим. У менга фаолиятни ўстириш учун Ўзбекистон чемпионати жуда яхши имконият эканлиги ҳақида гапириб берди. Шунингдек, бу ерда футбол жуда тез ривожланаётганини ҳам айтди. Қолаверса, юртингиздаги одамлар жуда меҳмондўст ва меҳрибонлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. У билан гаплашганимиздан сўнг мен “Андижон” билан шартнома тузишга қарор қилдим ва бундан хурсандман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика