RU

Последние новости

09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  0 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  4 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  8 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  0 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  7 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью) Новости

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью)

Қишки селекция жараёнида «Андижон»га бир қатор янги ижрочилар таклиф қилинганидан хабарингиз бор.

Жумладан, келишувга эришилган футболчилар орасида ажойиб ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманноновни ҳам тилга олиш лозим. 2002 йилда таваллуд топган футболчи бор эътиборини «Бургутлар»га қаратган. У Анталиядаги йиғинда жамоа билан шартнома имзолади. Эндиликда эса футболчи «Андижон» матбуот хизмати учун дастлабки интервьюсини берди.

- Бектемир «Андижон» клубига хуш келибсиз! Аввало, клубга ўтишингиз қандай юз берди? Кутганмидингиз ёки…Дастлаб шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз!

- Ассалому алайкум! «Андижон» клубидан таклиф тушишини ростдан билмагандим. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен «Андижон» жамоасини танладим. Бу ерда жамоавий ўйин ривожлангани учун ҳам шунга кўпроқ эътибор бердим. Қисқаси, таклиф менга ёқди.

- Жамоага январь ойида қўшилдингиз. Мослашув жараёни қандай ўтди ва ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Жамоа билан дастлаб Тожикистонда, кейин Туркияда йиғин ўтказдик. Бу ерда аксарият ўйинчилар таниш. Акаларим, оғайниларим…Шунинг учун мослашиб кетишда муаммо бўлгани йўқ.

- Қачондир фаолиятингизни «Андижон»да давом эттириш ҳақида ўйлаганмисиз?

- Албатта, «Андижон» мухлислари ашаддий бўлгани туфайли шу ерда ҳам ўйнаб кўриш имкони ҳозир менда бор. Ўз ўйинларимиз билан ишқибозларимизни хурсанд қилишимизга ишонаман.

- Адашмасам, илк бор бош мураббий Александр Хомяков билан бирга ишлаяпсиз. Жуда талабчан мутахассис…

- Ҳа, ушбу мураббий билан биринчи бор бирга ишлаяпмиз. Шахсан менга ёқди. Мураббий талаб қилаётган ишларни бажаришга ҳаракат қилсам, албатта кўп нарса ўрганаман. Ҳаммани ўзига яраша камчилиги бўлиши мумкин. Аммо бу мураббийда камчиликларни тўлдириш учун ечимлар бор.

- Клубда қайси рақамни танладингиз ва нима учун?

- 71-рақам. Сабаби сир бўлақолсин.

- Жамоадаги асосий мақсадингиз қандай?

- Жамоа билан мақсадимиз албатта катта. Яхши ўйинлар кўрсатиб, юқори ўринларни эгаллаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. «Андижон» жамоаси келажагим учун ҳам ажойиб трамплин деб ўйлайман. Биз мавсум давомида бор кучимиз ва имкониятимизни ишга соламиз.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика