Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"
07 июн 2024 09:35
Новости
Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлим нисбатан тенгроқ бўлди, ўзимиз ҳам техник хатоларга йўл қўйдик. Шуни эвазига қийинроқ бўлди деб ўйлайман. Асосийси, биринчи бўлимда голлар уриб олганимиз учун иккинчи бўлим осонроқ ўтди, тўп назорати ҳам бизда бўлди. Шунинг учун иккинчи бўлим қийин ўтди деб ўйламайман. Асосийси уч очкога эга бўлдик.
Энди охирги ўйин қолди. Мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш. Эронга фақат ғалаба учун борамиз.
Хатолар? Кўп вазиятлар яратгандан кейин хатолар ҳам бўлиши табиий. Ҳар бир зарба гол бўлавермайди. Асосийси керакли ўйинларда голлар уриб, ғалаба қозонсак, ёқимли бўлади.
Биз фақат ва фақат ғалаба учун чиқамиз, қолгани Аллоҳдан!", - деди Элдор Шомуродов.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии