RU

Последние новости

13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  15 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  2 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  0 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  37 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  6 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  43 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  43 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  19 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  23 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  14 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  31 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  2

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади" Новости

"Андижон"нинг болгариялик топилмаси: "Ўйлайманки, иккинчи даврада ҳаммаси яхши бўлади"

Сўнгги йилларда чемпионатимизга ташриф буюраётган легионерлар савияси тушиб бораётгани ҳеч биримиз учун янгилик эмас.

Бироқ клубларимиз яқин мавсумларга келиб бу борада олдинга силжишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳусусан жорий мавсумда "Андижон" сафида тўп тепаётган болгариялик ҳимоячи Пламен Димов ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари, жамоада етакчиликни қўлга олишга интилаётгани кўпчиликка манзур келмоқда. Биз 14-тур учрашувлари бошланишидан олдин Пламен Димовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон" учун ҳам, "Турон" учун ҳам ўтган турнинг аҳамияти юқори эди. Боиси икки жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган, Суперлигада жон сақлаш учун курашаётганди. Учрашувнинг муҳимлилик даражаси фақат шу омилларга боғлиқ эдими? Келинг дастлаб шу ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

-  Жамоаларнинг ҳолати тенглигими билан бирга ўйин дерби мақомида эди. Икки жамоа уч очко сув ва ҳаводек зарурлиги боис майдонга катта босим билан чиқишди. Кўрган бўлсангиз курашлар кўп бўлди. Қайсидир маънода "Турон" билан дуранг қониқарли, дея оламан. Бир очко ҳам очко ҳисобланади. Рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб голли вазиятлар яратганимизга қарамасдан биттадан ортиқ гол ура олмадик. Эндиликда бор эътиборимиз "Қизилқум" билан учрашувга қаратилган. 

- Жамоани иккинчи даврага Ёрқин Назаров тайёрлади. Тан олиш керак ушбу мураббий бошқарувида "Андижон" ўйинни яхши йўлга қўя олди, рақибларига жуда яхши қаршилик кўрсатди. Шундай экан Виктор Кумиковнинг келиши тактика ва схемани ўзгартириб юбормадими? 

- Тўғри айтдингиз. Биринчи давра охирига келиб чемпионатнинг топ 3та клуби билан тенгма-тенг ўйнадик. Жамоамизга шунчаки тажриба етишмади. Биласиз таркибимизда бу йил катта футболда дебют қилаётганлар бор. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида таркибимизга легионерлар келиб қўшилди. Улар билан ҳам бир-биримизни тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Ҳозирда шу жараён кетмоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Ўзбекистонга келаётган хорижлик футболчиларнинг чемпионатимизга мослашиши турлича кечади. Айримлари тезда киришиб кетади, яна баъзиларида бу узоқ вақт талаб қилади. Чемпионатимизга кўникиб кетдингизми?

- Менда мослашиш жуда тез юз берди. Майдонга тушган заҳотим жамоадошларим билан бир-биримизни тушуниб олдик. Ўзбекистонда футболни яхши кўришади. Мухлислар стадионларда ажойиб муҳит ҳосил қилишади. Клублар эса керакли шароитларни яратиб беришга интилишмоқда. Майдонлар эса футбол ўйнаш учун қулай, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика