"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди
30 июл 2024 23:28
Новости
"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди
“Андижон” жамоаси яна бир футболчи билан хайрлашди.
2,5 йил мобайнида "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов билан ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди ва дўстона равишда хайрлашишди.
Эркинов “Андижон”га 2022 йил қўшилган бўлиб, “бургутлар”нинг Про лигадан Суперлигага қайтишида ўз ҳиссасини қўша олди. 38 ёшли футболчи “Андижон” либосида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди.
Водий клубини унинг ўрнига "Динамо"да ўйнаган Дамир Темировни ижарага олди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии