RU

Последние новости

21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  11 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди Новости

“Андижон” барча қарзларни бартараф қилиб, футболчиларини таътилга чиқарди

Теги :  "Андижон"
Про лига мавсуми расман ниҳоясига етди.

Унда “Андижон” жамоаси муваффақиятли иштирок этган ҳолда муддатидан илгари 1-ўринни эгаллади ва натижада Про-лига ғолиби сифатида Суперлига чиптасини қўлга киритди.

Кеча мавсумдаги сўнгги ўйинини ўтказган “Андижон” таътилга чиқди. 

Энг асосийси, барча жамоа аъзоларининг оила даврасига янада яхши кайфиятда қайтишлари учун ойлик маош ва мукофот пуллари билан боғлиқ ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилди. Ҳаттоки, шартномаларнинг  30 ноябргача тузилганлари ҳам бўлиб, ушбу ой учун ҳам иш ҳақлари тўлиқ ўз эгаларига топширилди. 

Кеча ўйиндан кейин “Андижон” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев клубнинг таътилга чиқишидан олдин мураббийлар ва футболчиларга ажойиб мавсумни ўтказиб, мухлисларни хурсанд қила олгани учун миннатдорчилигини билдирди. Айниқса, легионер футболчиларга ҳам алоҳида ташаккурини изҳор қилиб ўтди. 

Шуни алоҳида айтиш ўринлики, клубдаги барча мураббий ҳамда футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари бартараф этилиб, янги мавсумга қарздорликсиз кирилишида ва жамоани кучайтириш учун таклиф қилинадиган футболчилар билан музокараларнинг олиб борилишида бу ҳолат муҳим роль ўйнайди.

Мавсумлар оралиғида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни расмий саҳифамиз орқали ёритиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг! 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика