RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик" Новости

Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг Тошкент клубининг ёш ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов ўйиндан олган таассуротлари, ғалабадан кейинги ҳиссиётлари ва жамоанинг таркибдаги ўзгаришларга қандай мослашаётгани ҳақида гапирди.

- Ўйин қандай ўтди?

- Ўйин чиндан ҳам жуда оғир кечди, тахминан шундай бўлишини кутгандик. Биринчи бўлимда осон бўлмади - барибир ёзги танаффусдан кейин ўйин ритмига кириш керак эди, ўйин темпи эса дарҳол юқори бўлди. Иккинчи бўлимга бошқача кайфиятда чиқдик, чунки учрашувда бурилиш ясашимиз мумкинлигини тушундик.

- Нима деб ўйлайсиз, ўйиндаги ғалабанинг асосий омили нима бўлди?

- Менимча, алмаштиришлар ҳал қилувчи лаҳза бўлди. Иккинчи бўлимда кўпчилик бўшашиб бўлгач, янги футболчилар майдонга тушиб, жамоага куч қўшишди. Улар ўйинга яхши киришиб, босимни кучайтиришди ва рақибга қаршилик қилишга ёрдам беришди. Аммо энг муҳими - биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик, майдоннинг ҳар бир қисмида бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва менимча, шу орқали ғалабага эришдик.

- "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урганида - биринчи бўлиб нима хаёлга келди?

- Биринчиси - қувонч. Соф ҳиссиётлар. Шундай оғир ўйин ва шиддатли дақиқалардан кейин бу гол енгиллик ва мукофот бўлди.

- Илёс Зейтуллаев ўйиндан кейин кийиниш хонасида нима деди?

- Мураббий бундай мураккаб ўйинни уддалашгани учун барчага миннатдорчилик билдирди, жамоанинг характерини таъкидлади. Дарҳол тайёргарликни давом эттириш кераклигини айтди, чунки кейинги учрашув янада қийинроқ бўлади.

- Биринчи даврада етакчилардан бўлган Ҳамробеков ва Качорри кетганидан кейин жамоа қандай мослашмоқда?

- Албатта, жамоа учун катта аҳамиятга эга бўлган муҳим футболчилар билан хайрлашиш осон эмас. Аммо футболда шундай бўладики, кимдир кетади, кимдир келади. Биз услубни сақлаб қолишга ва уларсиз ҳам шундай чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ишончим комилки, уларнинг ўрнини тўлдириб, иккинчи даврада янада яхшироқ ўйнай оламиз.

- Жамоа мавсумнинг қолган қисмида қандай мақсадларни кўзлаган?

- Ҳозир олдимизда аниқ вазифалар йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга ўтиб борамиз, ҳар бир баҳсда максимал очко олишга ҳаракат қиламиз, мавсум якунида эса ким қайси ўринда бўлиши маълум бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика