Алишер Шоғуломов: "Ёш футболчилар бугун ўйнамаса қачон ўйнайди?"
07 окт 2020 18:00
Новости
Алишер Шоғуломов: "Ёш футболчилар бугун ўйнамаса қачон ўйнайди?"
"Қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Мана секинлик билан мухлислар ҳам стадионга киритила бошланди. Бу албатта мухлислар учун байрам ҳисобланади. Биринчи бўлимда гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олдик, ғалабага бўлган ишонч бор, футболчилардаги кайфият яхши эди. Ўйинчилар олдига қўйган вазифаларни бажараётганди. Лекин, голдан кейин ўйинни ташаб қўйишмоқда. Бу ҳолат бир неча ўйиндан бери такрорланмоқда. Иккинчи бўлимда ўйинда устунлик қилдик. Ўзбекистонлик футболчиларнинг руҳиятига ҳос одатлардан бири голдан кейин ҳотиржамликка ёки тушкунликка берилиш. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Айб ўзимизда. "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бундай барча шароитлари бор стадионда ютқазиш аламли бўлди. Хатолар устида ишлаймиз. Бизни қониқтирган нарса жамоамиз футбол ўйнаётгани. Тўғри, натижа бўлмаяпти. Олдимизда турган асосий нарса ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб олиш.
Кўрган бўлсангиз қисқа пас орқали йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбормадик. Биринчи голни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Ёшларсиз ўйнаш хато деб ўйлайман. Уларни бугун ўйнатмасангиз қачон ўйнайди? Барибир имконият беришимиз керак. Икки голда ҳам диққатни йўқотдик.
Диёр Жалолиддиновнинг ўйини ёмон эмас. Ушбу футболчимизни олимпия терма жамоасига жалб этилишини истардик. Иқтидорли футболчи, тезлиги бор. Лекин, ўйин амалиёти берилмаса қуруқ иқтидорнинг ўзи камлик қилади. Босим битта унга эмас, барчага бўлади",- дейди Алишер Шоғуломов.
Комментарии