RU

Последние новости

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  2 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  21 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  8 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4

Алишер Шоғуломов: "Ибраҳим Томивани Ўзбекистонда фақат битта клубга қўйиб юборишимиз мумкин" Новости

Алишер Шоғуломов: "Ибраҳим Томивани Ўзбекистонда фақат битта клубга қўйиб юборишимиз мумкин"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан сўнг "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кўрдинглар, ўйин жуда қизиқарли бўлди. Агар стадионда мухлислар бўлганида янада қизиқарли бўлиши турган гап эди. Энди бу футбол, 80 фоиз ўйин бизнинг қўлимизда эди, лекин битта гол кириб кетиб қолди. Ўйлайманки, бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

ПРО-Лигада эндигина 2-тур ўтказилди. Жамоамиз аъзолари ўйинларга тўлиқ тайёр дея олмайман. Карантин вақтида танаффус юзага келди. Ҳамма йигитларда холат бир хил эмас.

"Турон" жамоаси стадиони жуда зўр экан, савияси ҳам топ клублар даражасида. Биласизми, негадир биз ўйиндан олдин машғулотга чиққанимизда майдоннинг ярмига сув сепишдида, биз машғулот ўтказган томонга сепишмади. Сув сепгандан кейин ҳамма жойга бирдек сепилиши керакда. Бу арзимаган кичик ҳолат, бу билан мағлубиятга баҳона изламоқчи эмасман, балки шу сабаб бўлиб ютишгандир? (кулади)

Тўғри, легионер футболчимиз Ибрахим Томива дастлаб қайдномада заҳирада эди. Лекин ёш футболчимиз Диёр ўйиндан олдин оёғида оғриқ сезди. Аслида Ибрахимни иккинчи таймда туширишни мақсад қилгандик. Ёш футболчимиз тайёр бўлмагани туфайли легионер футболчимизни асосий таркибда туширишга мажбур бўлдик.

Тўғрисини айтсам, "Турон"ни жуда батафсил ўрганиб чиқмадик. Билардик, ўз майдонида кучли ўйнайдиган жамоа. Ҳозиргина билдим, Мурод Исмоилов шу ерда экан, у кишининг жамоага келгани ўйинда сезилиб турибди. Насиб бўлса, кейинги ўйинларда ўзимизни кўрсатамиз.

Легионер футболчимиз Ибрахим Томива ҳақида кўп гапиришмоқда. Айни дамда у ҳали жуда топ даражада футболчи эмас. Суперлига клубларидан нафақат унга, балки жамоамизнинг бошқа вакилларига қизиқиш бор. Ўзбекистонда биз каби футбол ўйнайдиган яна икки жамоа бор, "Бунёдкор" ва "Пахтакор".

Бизда Томивага рақобат қиладиган яна бир ҳужумчимиз бор. Вақт ўтиб у ўйинларга тайёр бўлса, мабодо Ибрагимни бошқа жамоага ўтишига рухсат берсак, фақатгина "Бунёдкор"га ўтиши мумкин.

Клубимизнинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, турли ёшдаги терма жамоалартмизга муносиб футболчиларни тайёрлаш. Суперлига йўлланмаси ? Ҳали энди 2-тур, ўйинлар давомида бу ўз-ўзидан кўриниб бораверади", - дейди Шоғуломов. 



Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика