RU

Последние новости

14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  0 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  10 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  3 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13

Алишер Никимбаев "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги вазият бўйича фикр билдирди Новости

Алишер Никимбаев "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги вазият бўйича фикр билдирди

Таниқли футбол мутахассиси ўз саҳифаси орқали юзага келган тартибсизлик бўйича изоҳ берди.

"Менга икки кундан бери Фарғонадан видеолавҳалар юбориб, вазият бўйича изоҳ беришимни сўрашмоқда. Аслида ҳамма нарса аниқ бўлса, нимани изоҳлаш керак? "Нефтчи" футболчилари ва мухлислари футболнинг барча қонунларини ва ҳаттоки Жиноят кодексининг айрим моддаларини бузишди. Айбдорлар жазоланиши керак. Ҳакам хатога йўл қўйдими ёки йўқ, муҳим эмас.

Бошқа томондан, "Нефтчи" билан биргаликда ПФЛ ва учрашувда иштирок этган унинг барча ходимлари содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари лозим. Ёдингизда бўлса, ушбу ўйин юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш мақсадида икки кун ортга сурилганди. Биз ана шу савияни кўрдик. ПФЛда турли соҳаларда кўплаб мутахассислар бор, фақат биттасидан ташқари - мусобақаларни ташкил қилиш (мен яна учта ёки тўртта соҳани санаган бўлардим, лекин ҳозир биз битта соҳа бўчича гаплашамиз).

ПФЛнинг баёнотида айтилишича, Фарғонада 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ бўлган. САККИЗ!  Ҳатто ФИФА ва ОФК ҳам қийинчилиги юқори бўлган баҳсларга кўпи билан 4-5 кишини юборади. Бу ерда эса 8 та.

Савол туғилади, бу одамлар икки кун давомида нима қилишди? Уларнинг бирортаси орган вакиллари билан жамоат тартибини сақлаш режасини муҳокама қилганми? Агар трибунада пандемия даврида рухсат берилганидан кўпроқ томошабин ўтирган, ижтимоий масофага амал қилинмаган бўлса, ўйинга қандай тайёргарлик кўрилганди?

Мен трансляцияни кўрмадим, лекин лавҳаларга кўра 80-дақиқадан бошлаб мухлислар ҳакамликдан норози эканликлари аниқ кўрина бошлади. ПФЛнинг ушбу саккиз нафар ходими 80 дақиқадан то финал ҳуштагигача нима билан шуғулланган? Мабодо вазият тақозо этгудек бўлса, улар ҳакамларларни ҳимоя қилиш учун жамоат тартибини сақлаш ходимлари билан алоқа қилдиларми? Нега ушбу 8 нафар ходим ҳакамлар учун майдондан кийиниш хонасига қадар йўлак ҳосил қилмади?

Бу саволларга ПФЛ жавоб беради деб ўйламайман. Жавоблар ўрнига улар хоҳлаган нарсалари ҳақида гапиришни афзал кўришлари аллақачон анъанага айланган. Фақатгина ПФЛни жавобгарликка тортишга қодир одамлар Ўзбекистонда бор-йўқлигини тушуниш кифоя. Мен энг оммабоп нашрларда эмас, унчалик машҳур бўлмаган иккита ОАВда учрашув ташкилотчиларига нисбатан қилинган танқидларни кўрдим. ПФЛнинг ўзида на Ижроия қўмита ва на ходимлар ҳисобот берадиган бошқа бирон бир ташкилот мавжуд. Ҳамма умид Ўзбекистон футбол ассоциациясиданми?", - дейди Алишер Никимбаев. 

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика