RU

Последние новости

17:56Роналду ЧЛ қуръасига тақиб келган тақинчоқларнинг нархини биласизми?  6 17:08 "Футбол олами". Фарғонадаги кубок финалида водий дербисини кўрамиз   3 16:45Сиаваш Ҳақназари: "Бизга ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ, ўзимизнинг аниқ мақсадимиз бор"  1 16:30"Арсенал" - "Брайтон"  5 16:18Нега? "Челси" АПЛ ва ФИФА сабаб бир трансферни бекор қилди  0 15:24Нималар бўляпти? "Наполи" Осимхенни А Серия мавсум қайдномасига киритмади, рақамини эса бошқа футболчига беришди  3 14:52"Митти камера". Драмага айланиб кетган тўқнашувда "Андижон" финалга чиқди  3 14:36Сон Хён Миннинг отаси жазоланди  0 14:03Ди Мария фаолиятидаги энг ёмон мураббий ким бўлганини айтди: "Шубҳаларингиз бўлса, уларни тарқатиб юборишга тайёрман"  5 13:51"Навбаҳор" финалда. Водийликларга аталган кундан ГАЛЕРЕЯ  26 13:37АПЛда ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клуб номини биласизми?  2 13:13Хитойдаги халқаро ўртоқлик ўйинлари учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига кимлар чақирилди?  2 12:13"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик”  8 12:0040 млн. еврога сотиб олинган футболчи яна ижарага бериб юборилди  0 11:43МЮ тарбияланувчиси "қизил иблислар"нинг ҳимоядаги ўйинини танқид қилди  0

Алишер Никимбаев: "Эрматов ЎФАга келганига бир йил бўлди, афсуски ҳалигача ўз жамоасини шакллантира олмади" Новости

Алишер Никимбаев: "Эрматов ЎФАга келганига бир йил бўлди, афсуски ҳалигача ўз жамоасини шакллантира олмади"

2019 йил 14 июнь куни ЎФА раҳбариятида ўзгариш содир бўлган эди.

ЎФА Ижроқўм йиғилишида Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице президенти этиб сайланганди.

"Бугун Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб тайинланганига бир йил бўлди. Ҳакамик фаолиятини якунлаганига ҳам бир йил бўлди десак бўлади. Ёрқин, воқеаларга тўла ўтган фаолият бундай якунланиши керак эмасди.

Бироқ бир йил олдин Эрматов бу қадамни қўйди, чунки "Ватан буюрди". У жамоатчилик учун шахсий фаолиятини қурбон қилди. Кўпчилигимиз бундай қарор қабул қила олмаймиз. Равшан Эрматов бунга қодир экан.

Албатта буларнинг барчаси оддий жойда бўлгани йўқ. ЎФАда ўша пайтда "кучли бўрон" бўлаётганди. Бу "бўрон" 2019 йилда эмас, 2017 йилда ҳам эмас ундан олдинроқ бошланганди. Вазиятни фақат кескин ва ностандарт қарор қутқариши мумкин эди. Ҳамда ҳокимият идораларидаги қайсидир кабинетда дунёнинг энг яхши ҳаками обрўси бу нажот деган қарорга келишганди.

Аммо Эрматовнинг футбол майдонидан дарҳол Биринчи вице-президенти курсисига ўтиши натижа бериши қийин эди. Футболни ривожлантириш ҳеч қачон, ҳатто энг истеъдодли одамнинг ютуғи бўлмаган бўлмайди ҳам. Эрматовга жамоа керак эди, афсуски ҳозирга қадар у охиригача бу жамоани шакллантира олмади. Йил давомида кадрлар борасида бир нечта хатога йўл қўйилди. Аммо Эрматовни бу хатолар учун кескин айблаб бўлмайди. Унинг кабинетда ишлаш тажрибаси йўқ эди. Аммо шунга қарамай Эрматов ўз жамоасига ЎФАга муносиб бўлган ўз жамоасини олиб кела олди. Бир ярим йил аввал олдинги раҳбарият идеологлари ПФЛ ва ЎФА ташқарисида ҳеч қандай мутахассис йўқ деб айтишганди. Эрматов бундай эмаслигини ва юртимиз футболида мутахассислар етарли эканини кўрсатди.

Ортда қолган 366 кун давомида Эрматов ҳамма ишни қила олмади албатта. ПФЛда ҳеч қандай ислоҳот йўқ, у ерда биргина директорни ўзгартириш билан иш муаммони ҳал қилиб бўлмайди. Бу ташкилот ўзгаришларга муҳтож. Аммо у ерда бошқаларнинг логотипларини ўғрилайдиган, ФИФА талабларига зид бўлган регламентларни ёзадиган коллектив туфайли ислоҳот ўтказиб бўлмаяпти.

Аммо Эрматов вилоят футбол Федерациялари муаммоларига эътибор қаратишга, халқаро ташкилотларда ЎФАга нисбатан ҳурматни қайтаришга, терма жамоалар бошқарув тизимини ўзгартиришга муваффақ бўлди.

Бир йил ичида барча муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Нимадир ўхшади, нимадир ҳатто ёмонлашди. Нима нотўғри қилинганини тушуниш ва олдинга интилишда давом этиш керак", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика