RU

Последние новости

17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 17:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  0 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  2 15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  3 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  6 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  7 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  2 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  5

Алексис Марсьялдан кўра фойдалироқ, бироқ... Новости

Алексис Марсьялдан кўра фойдалироқ, бироқ...

Алексиснинг "Юнайтед"га ўтиши анчагина шов-шувларга сабаб бўлганди.

"Қизил иблислар" мотивацияни йўқотган Генрих Мхитарянни "Арсенал"нинг етакчисига алмаштирди.

Агарда чилиликнинг янги жамоасидаги дастлабки 6 ойини адаптация учун ўтказди деб ҳисобласак, у бу мавсумда ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиши керак эди.

Санчес бу мавсумда ёмон ўйин кўрсатяптими? Шак-шубҳасиз.

Қанчалик даражада эканлигини ушбу мақолада кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Олдиндан айтиб қўямиз, бу ерда футболчиларнинг дақиқалик, соатлик, кунлик, ҳафталик, ойлик, йиллик, асрлик маоши ҳақида ҳеч қандай гап кетмайди.

Фақатгина Санчеснинг ўйин сифатини кўрсатадиган рақамлар жамланади бу ерда.

Агарда АПЛни ҳисобга оладиган бўлсак (барча турнирларда у ҳар 355 дақиқада натижага таъсир қиладиган ишни амалга оширмоқда) чилилик футболчи ҳар 198 дақиқада гол урмоқда ёки ассистент бўлмоқда.

Таққослаш учун:

Марсьяль (116)
Лукаку (147)
Рэшфорд (119)

Агарда бу рақамлардаги тафовут сизлар учун кўпдек туюлса, эслатиб ўтамиз, Санчес ушбу футболчилардан икки баравар камроқ ўйнаган. Ҳатто, бошқа исталган захира футболчиси ҳам ўйинга бунчалик эффект бера олмаган.

Яна нимадир бор:

Рэшфорд топ-жамоаларга гол урса, Лукаку қолган клублар дарвозасини ишғол қилган. Алексис эса фақатгина "Ньюкасл"га (сўнгги дақиқаларда ғалаба олиб келиб, жамоага 3 очко тухфа этганди) гол урган ва "Бёрнли", "Ньюкасл" ва "Борнмут" билан ўйинларда ҳаммуаллифга айланган.

Графикка қараб, Санчес ўзининг энг яхши ўйинларини "Бёрнли" (ассистент), "Ньюкасл" (илк ўйинда гол, бошқасида ассистент), "Борнмут" (ассистент), "Фулхэм"га қарши кўрсатган. 

Бу ерда аниқлаштириш учун "Арсенал" (2:2), "Ливерпуль" (1:3) ва "Тоттенхэм" (1:0)га қарши ўйинлар вақтида жароҳатланди.

Ундан ташқари, юқоридаги графикада "Челси"га қарши 3, "МанСити"га қарши ўтказилган 16 дақиқани ҳисобга олмадик. Чунки бу вақт оралиғида ниманидир уддасидан чиқиш қийин.

Шунингдек, жароҳатлар ҳақида ҳам кейинроқ гапириб берамиз.

Агарда Санчеснинг сўнгги 4 мавсумини (1,5 "Юнайтед" ва 2,5 "Арсенал") солиштирадиган бўлсак, у Манчестерга келганда статистикаси пастга қараб шўнғиганининг гувоҳи бўламиз.

2016/17 йилги мавсум энг самарадори бўлгани учун буни бошқа мавсумлар билан солиштириб бўлмайди (чунки у мавсум космос), шу боисдан бошқа натижаларга эътиборингизни қаратамиз.

Санчес дарвозага зарбаларини камайтириб юборди ва ўзининг NPxG90 борасида йиғадиган очколарини ҳам икки баравар пастга туширди.

xGChain90 ва xGBuildup90 борасида йиғиладиган очколар эса "Арсенал" билан солиштирилса, ўзгаришлар деярли йўқ.

Ижобий томон:

- Алексиснинг ўтган йилги январдан буён натижалари анчагина яхшиланган;

- Ўткир паслар борасидаги кўрсаткич "Арсенал"даги сўнгги мавсуми каби бўлди;

- "Юнайтед"нинг ҳужумкор футболчилари дриблинги, тўпни йўқотиши ва алдаб ўтишлари борасидаги кўрсаткичларда Санчес бошқа жамоадошларидан қолишмаяпти.

Фақатгина Хуан Мата (62,5 фоиз) омадли дриблингда Санчесни (50 фоиз) ортда қолдирмоқда.

Шунингдек, чилилик футболчи Рэшфорд, Погба ва Марсьяль каби кўп дриблинг ишлатмаса-да, буни сифатли тарзда амалга оширади.

Тўпни йўқотиш борасида ҳам Санчес энг ёмони эмас (Погбадан икки баравар кам). Бироқ бизнинг миямизда ҳар доим унинг тўпни йўқотиши қолаверади.

Шунингдек, Санчес тўпсиз ўйинларда ҳам ўзини кўрсата олмоқда.

Алексис қўрқмасдан Мата ва Рэшфорд каби курашларга киришади (Лукаку ва Марсьялдан кўпроқ), бу уринишлар борасида у "Юнайтед"нинг энг яхши футболчиси - 75 фоиз.

Плюс, Санчес жамоа ҳужум уюштираётганда тўпни энг кўп олиб қўйган футболчи. Бу рўйхатдан Погбани олиб ташладик, чунки унинг иши айнан шундан иборат. Аммо айта оламизки, Санчеснинг натижаси Погбаники билан деярли бир хил.

Агарда Санчеснинг чап қанот вингерлигидаги асосий рақиби Антони Марсьяль деб ҳисоблайдиган бўлсак, французнинг ўртача урган голлари (G90) ҳамда XG90'дан бошқа яхши натижаси йўқ.

Ўткир паслар, xA90, A90 бўйича Алексис рақобатчиси Антонидан яхшироқ ёки деярли бир хил даражада.

Ушбу натижаларга қараб, Антонини захирага михлаб, Алексисни майдонда мўъжиза кўрсатишга мажбурлаш керакмикин деган ҳулосага келамиз.

Ха-ха))

Энди бироз бошқачароқ. Ва нима учун:

Мен Марсьяль Санчесдан кўра функциялари чекланган футболчи деб ҳисоблайман. Бироқ Сульшернинг МЮси Марсьялга мос тушади. У тўпни кўп ушлаб турмайди ёки бироз креативроқ ўйнайди, дриблинг эвазига ўтиб кетади ва тўпни дарвозага йўллайди.

Аммо унутмаслик керакки, Алексиснинг ушбу натижалари кучсизроқ бўлган рақибларга қарши ўйинларда, Антонининг NPxG ва  xA борасидаги натижаларида "Челси", "Арсенал", "Эвертон" ва "Уотфорд"га қарши ўйинлардагилари ҳам келтирилган.

Алексис - агарда соғлом бўлса, муаммоларнинг соғлом ечими. Антони - ғайратли ва шижоатли.

Албатта, фикрлар кўп. Аммо голли натижалар борасида Антони жамоага кўпроқ фойда келтирмоқда. Бўлди, фақат шу. Аммо дриблинг ва зарбалар борасида у Алексисдан бироз ортда.

Аммо ачинарлиси, Алексис каби футболчи Сульшернинг МЮсида муҳим роль ўйнамайди ва у ўзига берилган вақтдан ниманидир исботлаш ва жароҳатлар учун ўтказиб бўлди.

Агарда Алексиснинг жароҳатларига назар ташлайдиган бўлсак, чилилик ва "Юнайтед"нинг ёқимсиз ҳолат кўзга ташланади:

Ўтган 3,5 мавсум давомида Алексис "Арсенал"да 5 марта жароҳатланган. 120 кун ва 13 ўйинни ўтказиб юборган.

"120 кунда атиги 13 ўйин?" дея сўрарсиз. 42 кунлик жароҳатини мавсумлар оралиғида орттириб олганди.

У энг кўп вақтини Лондондаги илк мавсумида ўтказиб юборганди - 53 кун ва 10 ўйин.

МЮда эса у салкам ярим мавсумда қатнашмади - аниқроғи 94 кун ва 19 ўйин.

Тиззаости соҳа, сон соҳаси ва тизза... У "Юнайтед"да турли ҳил жойларидан жароҳатланмоқда.

Бунга унинг бироз дангасароқлигини, ёшини, жамоанинг тиббиёт хизматини, машғулот процессини ва футболчининг машғулотларга бўлган муносабатини ҳисобга қўшиш керак.

Сабаблар кўп, аммо биз унга муносиб деб бирор бир асосий ролни бера оламизми? Ким шунга қодир?

Жамоа юлдуз футболчини ўзига қабул қилмаяпти. Бу энг ёмони.

Ҳулосалар

Алексис ёмон ўйин кўрсатмаётган ажойиб ижрочи бўлиб қолади, бироқ у доимий тарзда асосий таркибда ўйнай олмайди.

Жароҳатлар, ишончсиз ҳаракатлар ва соғлиғидаги бошқа муаммолар унга "Юнайтед"нинг ўйинига тўлиқ мослашиб кетиши учун тўсқинлик қилмоқда.

Унинг трансферини омадсиз деб аташга тўлиқ ҳаққимиз бор.

Жисмоний ҳолати ёмонлиги, жароҳатлари, рақобат, беқарорлик ва клубнинг савияси туфайли у иштиёқини йўқотган.

Бундай вақтда на футболчига ва на мухлисларга осон. Алексис ажойиб паслар беришда ҳали ҳам яхши. Бироқ бундай жамоа учун бу жуда кам.

Энг ёмони, Алексисга ишонадиган одам қолмади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика