RU

Последние новости

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  15 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  3 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Алексей Евстафеев: «Қатарга қарши ўйинда бизга осон бўлмайди» Новости

Алексей Евстафеев: «Қатарга қарши ўйинда бизга осон бўлмайди»

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеевнинг сўзларига кўра, Ҳиндистонга қарши учрашувнинг биринчи бўлимида унинг шогирдларида ҳаяжон сезилган.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 10 октябрь, пайшанба куни ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш 4-тур учрашувлари доирасида Ҳиндистон ёшларига қарши майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Аслиддин Абдиев дублга эришган бўлса, яна бир гол ярим ҳимоячи Бобур Давлатов ҳисобига ёзилди.

«Аввало, бугунги рақибимиз – Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси ҳақида илиқ фикрларни билдирмоқчи эдим. Улар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Тўғри, ҳиндистонликлар нисбатан чарчаб қолгандек кўринишди, айниқса, иккинчи бўлимда бу сезилди. Шунга қарамай, бугун улар яхши ўйин кўрсатишди, қатор вазиятларни юзага келтиришди», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Жамоамиз ўйини ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда бироз ҳаяжон сезилиб турди. Ушбу ўйиндаги ғалаба Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси йўлида яхши имконият эканлигини аввалдан билардик, шу сабаб ҳам футболчиларимизда ҳаяжон кузатилди. Муҳими, вазиятларни голларга айлантирдик ва ғалаба қозондик», - деди Евстафеев.

«Қатар ёшлар терма жамоаси – жуда яхши жамоа. Жамоа ҳимояси кучли, ярим ҳимояси ҳақида ҳам фақат яхши гапларни айтиш мумкин. Бир сўз билан – Қатарга қарши ўйин биз учун осон бўлмайди. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаётганимизга келсак, ҳа, ҳақиқатан ҳам бу бизнинг асосий муаммоларимиздан. Бироқ вазиятлар юзага келаётганининг ўзи ҳам яхши – агар шу вазиятлар бўлмаганида биз умуман гол ура олмаган бўлардик», - дея қўшимча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «А» саралаш гуруҳидаги сўнгги учрашувни 12 октябрь, шанба куни Қатар ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика