RU

Последние новости

17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  0 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  94 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14

Александр Хомяков: "Самвел Бабаяннинг қайтиши ўзбек футболининг фойдасига ишлайди" Новости

Александр Хомяков: "Самвел Бабаяннинг қайтиши ўзбек футболининг фойдасига ишлайди"

Суперлиганинг 8-тури доирасида қолдирилган "Насаф" - "Машъал" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бизни нималар кутиб турганини яхши билардик. Маълум бир вақт давомида шунга тайёрландик. Йигитларга эътироз йўқ. Улар ўйин олдидан берилган кўрсатмаларни керагидан ортиқ бажаришга ҳаракат қилишди. Ҳа, ўйинимиз ўхшамади. Яхшироқ ўйнашни, ҳужумда янада хавфлироқ бўлишни истагандик. Ушбу рақиб билан яхши ўйин намойиш қилдик деб ҳисоблайман. Энди фақат олдинга интилиш керак.

- "Насаф" бугун кутилганидан кўра заифроқ ўйнади ва марказни кўп бора очиб берди. "Машъал" эса бундан фойдалана олмади.
- Ҳа, омадимиз келмади. Ўйиндан олдин қайси зоналар очиқ бўлишини яхши билардик. Ҳужумда унчалик ёрқин ўйнадик дея олмайман, рақибни бироз оёғидан тортиб турдик. Аммо ҳимоядан ҳужумга ўтишда анчагина қийналдик. Вазиятлардан фойдаланишда эса бизга совуққонлик етишмади.

- Трансферлар ойнаси очилди. "Машъал"нинг режалари қандай?
- Бу борада ўйлаяпмиз. Жамоани кучайтириш керак. Очколар жамғара олмаяпмиз. Ҳолатдан чиқиб кетишни истаймиз.

- Самвел Бабаяннинг қайтиши ҳақида гапирсангиз.
- Бу савол менга эмас. Умуман олганда қайси жамоада ишлаши кутилмоқда? "Навбаҳор". Фикримча, Самвел Бабаян кучли мутахассис, унинг қайтиши ўзбек футболининг фойдасига ишлайди. Ўзбек футболи учун у катта инсон, юқори авторитетга эга мутахассис. Қаерга борса ҳам тезда ишига кўникиб кетади.

- "Машъал" даврани қизил зонада якунламоқда. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун давралар оралиғида сизда қандай режалар бор?
- Албатта бор. Балки биз ўйлаганларимизнинг барчаси ҳам амалга ошмас. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашиш ҳам осон эмас. Айтяпманку, хоҳишлар имкониятларга тенг кела олмаслиги мумкин. Ўзимизнинг кучимизга қараб жамоани кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

- "Машъал"да бир қанча вақт ўйнаб, жамоадан кетган футболчилар ўзини кўрсата олади. Ҳозир эса айримлари жамоага қайтди. Хўш, жамоа шу вақт ичида нима йўқотди?
- Бу ҳақида гапириш жуда қийин. Балки бу вақт ичида эътирозлар ўзгаргандир. Умуман олганда бу вақт ичида нафақат футбол, балки, ҳаёт ҳам ўзгаради. Фикримча, жамоанинг типи ўзгарди, жамоанинг жанговарлиги йўқолди. Олдинлари жамоа агрессив ўйин кўрсатарди. Ҳозир эса академик ўйнамоқда. Профессионаллар кўпайди. Ютди, яхши. Энди фикр навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаш керак. Қачонки жанговар ит ўз ҳусусиятини йўқотса, жанговар ит ҳисобланмайди. Фикрим шундай.

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика