RU

Последние новости

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Александр Хомяков: "Пахтакор"да ижрочилар маҳорати юқори" Новости

Александр Хомяков: "Пахтакор"да ижрочилар маҳорати юқори"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков "Пахтакор"га қарши кечиктирилган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Пахтакор" майдонда бугун биздан яхши ўйнади ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Тезкор гол бизнинг тактик режаларимизни бузиб юборди. Жамоамиз рақиб дарвозаси олдида кераклигича вазиятлар ярата олмади. Қарши ҳужумда эса умуман ўйнай олмадик. "Пахтакор"га қарши бу каби хатоларга йўл қўйиш ярамайди.
"Пахтакор" жамоаси даражаси яхши эканлигини кўриниб турибди. Жамоа савия бобида анча устун. Ижрочилар ҳам анча маҳоратли. Аммо биз рақибни яхши ўргангандик, уларни кучли ва кучсиз тарафларини билардик.

"Пахтакор" тўпни йўқотгач тезда ҳимояга қайтиб олмоқда. Улар бугун барча жиҳатлар бўйича бизни таслим этишди.
Зафар Тўраевни бошланғич таркибга кирмагани нима билан боғлиқ? Биз ўйинга Кенжа Тўраев ва Ҳумоюн Муртазоевнинг тезкор ҳаракатларига таяниб режа тузгандик. Чунки айнан улар Зафар Тўраевдан кўра кўпроқ фойда келтиришлари мумкин, деб ўйлагандик. Шу боисдан ҳам Зафар Тўраев ўйинни захира ўриндиғида бошлади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика