RU

Последние новости

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  4 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  10 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

Александр Волков: "Ўзимиз қийин ҳолатга тушириб ундан қаҳрамонларча чиқиб кетдик" Новости

Александр Волков: "Ўзимиз қийин ҳолатга тушириб ундан қаҳрамонларча чиқиб кетдик"

"Бунёдкор" - "Ал Фатҳ" (3:2) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Александр Волков иштирок этди.
"Ҳайрли кеч. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ўйин олдиндан қийин бўлишини кутгандим. Рақиб сафида 77-рақамдаги футболчи кучли эканини, биз ҳужумда ўйнашимизни айтгандим. Яратган биз томонда бўлди, клуб ва мамлакатимиз учун муҳим уч очкони қўлга киритдик", - дейди Александр Волков.

"Алибобо Раҳматуллаев оғир даврни бошидан ўтказди. Бироқ бугун ўзини кўрсатди ва гол урди. Ўзимиз қийин ҳолатга тушириб ундан қаҳрамонларча чиқиб кетдик".

"Пишурда кўп вазият бўлди, аммо гол ура олмади. Лекин уни ёмон ўйнади дея олмайман. Кеча ёдимдан кўтарилганди, машғулотларда жуда кўп ишламоқда. Унда вазиятлар кўп бўлди деяпсиз, бу вазиятга чиқиш учун ҳам керакли жойда бўлиш керак".

"Рақиб сафида Элтон "Жон" (кулади) яхши ўйнади. "Бунёдкор" сафида ҳеч кимни мақтамоқчи эмасман, шу боис ҳеч кимни ажрата олмайман".

"Жамоа билан бирга сафардаги ўйинларга учмаслигим соғлигим билан боғлиқ эмас. Барчаси миш-миш. Қатардаги баҳсга албатта бораман".

"Нариги ўйиндаги натижадан хабардор бўлиб турдингизми? Албатта. Лекин йигитларга айтмадик. Танаффус вақтида йигитлар "Фулад" ютаётганини билишди ва ўзларини ўзлари иккинчи бўлимга тайёрлашди".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика