RU

Последние новости

19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  18 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  4 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6

Александр Мочинов Ўзбекистон U-16 бош мураббийи вазифасини бажаради Новости

Александр Мочинов Ўзбекистон U-16 бош мураббийи вазифасини бажаради

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Шу кунгача терма жамоа бош мураббийи вазифасида фаолият юритиб келган Темур Олимхўжаев соғлиғи туфайли вақтинчалик терма жамоа бош мураббийи вазифасидан озод этилди.

Темур Олимхўжаевнинг ўрнига мавсум ўртасигача Тошкентнинг «Оқтепа» клубини бошқариб келган мутахассис Александр Мочинов вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. Шу кунгача Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатган мураббийлар сафида бошқа ўзгариш бўлгани йўқ ва улар Александр Мочинов билан ўз фаолиятларини давом эттирадилар.

ЎФФ терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Мочиновга 19 июнь куни бошланадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасини шуғуллантириш вазифаси юклатилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мазкур йиғин давомида Тошкентда 24 ва 27 июнь кунлари Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи номи билан боғлиқ якуний қарор яқин кунлар ичида ЎФФ Терма жамоалар маркази томонидан эълон қилинади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйинлар шу Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси учун шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионти финал босқичи баҳсларига тайёргарлик босқичидан ўрин олган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика