Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"
03 сен 2025 12:34
Новости
Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"
CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (1:2) Туркманистон терма жамоаси ҳужумчиси Дидар Дурдиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистон кучли терма жамоа ҳисобланади. таркибида ёш ўйинчилар бисёр. Ўйин жуда қийин бўлди. Лекин, менимча, дуранг ўйнашимиз мумкин эди. Шунчаки бироз омад етишмади. Аммо биз олдинга интилишда давом этамиз, камчиликлар устида ишлаймиз. Ўйлайманки, кейинги ўйинда керакли натижага эришамиз", деди 32 ёшли футболчи.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии