RU

Последние новости

18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  0 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  1 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15

Александр Лобанов: "Мени мақсадим, миллий терма жамоа бош мураббийининг эътиборига тушиш" Новости

Александр Лобанов: "Мени мақсадим, миллий терма жамоа бош мураббийининг эътиборига тушиш"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби айни дамда БААда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. "Шерлар" дарвозабони Александр Лобанов саволларимизга жавоб берди.

- Янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?

- Биз мавсумга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Умид қиламанки чемпионат стартини яхши бошлаймиз. Барча футбол мухлислари ва футболчилар расмий ўйинларни соғинди.

- Ҳозир БААда машғулот ўтказяпсизлар. Ўртоқлик ўйинлари режалаштирилганми, қайси клубларга қарши ўртоқлик ўйини ўтказасизлар?

- Рақибларни мураббийлар танлашади, биз кимга қарши ўйнашимизга унчалик қизиқмаймиз. Игорь Сергеев жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдик. Ушбу баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. БААнинг яна икки жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.  

- Сизнингча бу йилги чемпионат қай даражада қизиқарли бўлади?

- Бу йилги чемпионат баҳслари аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтади, деб ўйлайман. Мусобақа иштирокчилари ва чемпионат форматига ўзгартириш киритилди. Шунинг учун ҳам ҳар бир ўйинда жиддий кураш кечади. Бу эса чемпионатимиз савияси ўсиши учун ёрдам беради. рақобат қанчалик кучли бўлса футбол ҳам шунчалик тез ўсишга эришади.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий бўлди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

- Аввалам бор Темур Кападзега мураббийлик фаолиятида омад тилайман. Мени фикримча, ундан яхши мураббий чиқади. Терма жамоада бироз ишлаш имкониятини ҳар кимга ҳам беришмайди.

- Кеча МТЖнинг вақтинчалик бош мураббийи кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Лекин терма жамоа таркибидан сиз ўрин олмадингиз. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Бу МТЖда вақтинчалик ишлаётган бош мураббийининг қарори. Мени мақсадим, миллий терма жамоа бош мураббийининг эътиборига тушиш. Бу ҳақида муҳокама қилишни истамайман. Ҳар кимни ўз қараши бор.





Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: -778   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика