RU

Последние новости

12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  5

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр" Новости

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр"

Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Осиё Кубогида иштирок этади.

Терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига берган интервьюсида шогирдлари мусобақага тайёр эканини айтиб ўтди. Маълумки, ушбу мутахассис Қирғизистонда йил якунларига кўра "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилди.

Қирғизистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Хитой, Жанубий Корея ва Филиппинга қарши ўтказади. Дастлабки учрашув 7 январь куни Хитойга қарши кечади.

"Биз Марчелло Липпи бошчилигидаги жамоага қарши майдонга тушишдан мамнунмиз, - дейди қирғизлар бош мураббийи. - Мен Липпини жуда ҳурмат қиламан, у киши буюк мутахассис, жаҳон чемпиони. Шунингдек, Хитойни футбол мамлакати деган бўлардим. Охирги йилларда Хитойда футбол анча ўсди. Машҳур футболчилар у ерга бориб тўп тепишяпти. Бундан эса маҳаллий ўйинчилар фойда олишяпти".

"Бизнинг футболчилар ҳам ўз клубларида етакчи ҳисобланади. Лекин халқаро тажриба борасида бироз орқадамиз. Албатта, ҳар бир мураббий фақат яхшисидан умид қилади. Шу жумладан мен ҳам. Мусобақа бошланмасидан олдин ҳаммада имконият бор, лекин барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Бундай катта турнирларда тез-тез сенсациялар ҳам бўлиб туради".

Россиялик мураббий ўз интервьюсида гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида тўхталди: "Охирги тўртта ўртоқлик ўйинида шуни сездимки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Фақат сафарда яхши ўйнай олмаяпмиз. Шуни тўғрилаш устида ишлашимиз керак. Биз жой олган гуруҳда иккита фаворит бор: Жанубий Корея ва Хитой. Лекин айтиб ўтганимдек, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин".

"Ўйлайманки, Осиё Кубогига чиқишнинг ўзиёқ қирғиз халқи учун катта байрам бўлди. Агар иштирокчилар сони 24тага оширилмаганида чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин эди. Мен жамоам Осиё Кубогига тайёр деб айта оламан".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика