RU

Последние новости

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  2 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Александр Ежов: "Шогирдларим қизил карточка олган Ғайрат Ўдаев учун ҳам ўйнашди" Новости

Александр Ежов: "Шогирдларим қизил карточка олган Ғайрат Ўдаев учун ҳам ўйнашди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Жуда оғир ўйин бўлди. "Динамо" яхши жамоа эканини билардик. Яхши тайёрлангандик. Афсуски футболда бугунгидек қизил карточка олинганидек кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Ўз футболчиларимни табриклайман, ўзлари ва четлатилган Ғайрат Ўдаев учун ўйнашди. Ғайрат Ўдаевни қўллаб-қувватлаймиз, у барибир тажрибали ўйинчимиз бўлиб қолаверади. Мухлисларимиз ҳам ўйин охиригача бизни ажойиб қўллаб туришди.

- Рўзимбой Аҳмедов голлар ураётганидан хурсандман. У ҳатто ҳозир Суперлигада ҳам ўйнашга лойиқ. Буни исботлаб келмоқда. Рўзимбой Аҳмедов ҳар бир ўйинда гол уришини истайман. Лекин ҳали оптимал формада эмас. Ўз голлари билан Хоразм аҳлини хурсанд қилмоқда.

- "Динамо" сафида ўйнаган собиқ футболчимиз Тимур Исмоилов ҳақида нима дея оламан? Яхши футболчи, келажаги бор. Уни қўйиб юбормоқчи эмасдик, аммо футболчининг ҳаёти шундай. Унга омад тилаймиз.

- Жароҳатини даволаётган Сарвар Жуманиязов тахминан 1,5 ойдан сўнг майдонга қайтса керак", - дейди Александр Ежов.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика