RU

Последние новости

01:22Эрик тен Хаг: "Биз жамоани қайта қуряпмиз"  2 00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  2 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  2 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  12 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  4 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  9

“Ал Жаиш”нинг Анвар Ғофуров бўйича ёзган шикоятида жон борми? Новости

“Ал Жаиш”нинг Анвар Ғофуров бўйича ёзган шикоятида жон борми?

Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби “Бунёдкор” билан ўйиндан кейин Тошкент жамоаси устидан ОФКга арз қилиб шикоят хати ёзди.
Бу ҳақда “Ал Жаиш” расмий сайтида араб тилида маълумот чиқди. “Ал Жаиш” клуби вакилларининг фикрича, “Бунёдкор” сафида Анвар Ғофуровнинг тўп суришини тўғри иш бўлмаган. Чунки футболчи бу йилги ОЧЛда иккита клубда ўйнаган бўлиб чиқяпти. Яхши биласиз, Ғофуров ОЧЛ плей-офф ўйинида “Локомотив” сафида ҳам тўп тепди. Кейин “Бунёдкор”га қайтиб гуруҳ босқичи беллашувларида ҳам иштирок этди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Ал Жаиш”нинг шикоят хатида жон борми? Келинг, шу масалани бир мулоҳаза қилиб кўрсак.

Гапни “Локо”дан бошлаймиз. “Локомотив” 9 февраль куни Тошкентда ОЧЛ плей-офф босқичидан ўрин олган баҳсда “Қувайт СК” билан баҳс олиб бориб, 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва биринчи уринишдаёқ мусобақани тарк этди. Ушбу учрашувда жамоанинг янги футболчиси Анвар Ғофуров ҳам қатнашиб, у 6-рақамда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. “Локо” мусобақани тарк этганидан сўнг орадан бироз вақт ўтгач, аввалги бош мураббий Ҳаким Фузайлов ҳам эгаллаб турган лавозимидан четлатилди Кейин эса жамоа бошқарувини Вадим Абрамов қўлга олди. Абрамов келгач, Анвар Ғофуровнинг ўйини мураббийга ёқмаган чоғи футболчининг кетишига йўл қўйиб берди ва Ғофуров яна “Бунёдкор”га қайтиб келди.

25 февраль куни “Бунёдкор” ОЧЛдаги иштирокини бошлади ва сафарда “Ал Фатҳ” билан дуранг ўйнади. Бу ўйинда Анвар Ғофуров учрашув қайдномасига захира футболчиси сифатида киритилди, бироқ майдонга тушмади. Тошкентда бўлиб ўтган “Ал Жаиш” билан кечган учрашувда ҳам Ғофуров захирадан ўрин олди. Фақат “Фулад”га қарши 3-тур беллашувдагина биринчи бор майдонга  тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ғофуров шунингдек, Дохадаги охирги тур ўйинида ҳам майдонга тушди.

Ана энди масаланинг асл моҳиятига эътибор қаратамиз. Ҳимоячи Анвар Ғофуров Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида бошқа, гуруҳ ўйинларида бошқа клуб сафида тўп тепган бўлиб чиқяпти. Хўш, бу ҳолат ОЧЛ регламентига мос келадими? Регламентнинг 34-моддаси тўлалигича футболчиларнинг қайдномадан ўтказиш тартибига бағишланган бўлиб, бу борада шундай жумлалар бор:
-   Футболчи  ҳар қандай вақтда ҳам фақат битта клуб сафида рўйхатдан ўтган бўлиши (шартномага эга бўлиши) ва ўйнаши шарт. Футболчи бир клуб билан амалда шартномаси бўла туриб, бошқа клуб таркибида ўйнай олмайди.
-   Агар футболчи регистрация пайтида бир вақтнинг ўзида иккита клуб таркибида рўйхатдан ўтган ёки бўлмаса ўйнаган бўлса, унда ўша клубга нисбатан жазо чоралари кўрилади: ўйин натижаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилади.

Умаман олганда, ОЧЛ регламентида бир футболчининг бир мавсумдаги мусобақа пайтида иккита клубда ўйнаши мумкин эмас деган жойи йўқ. Гап шундаки, Анвар Ғофуров “Локомотив” сафида “Қувайт СК”га қарши майдонга тушганидан сўнг (“Локо” ютқазиб турнирдан чиқиб кетди), орадан кўп ўтмай клубда бош мураббий ўзгариши натижасида футболчи бу жамоа билан амалдаги шартномасини бекор қилиб яна “Бунёдкор”га қайтган ва ўзининг олдинги жамоаси билан янги шартнома тузган.

Кейин “Бунёдкор” бу ҳақда ОФКга маълум қилган. ОФК эса футболчининг ОЧЛ ўйинларида майдонга тушишига рухсат бериб, клубга футболчи заявкадан ўтказилганини тасдиқловчи бейжикни юборган. Футболчи эса мана шу бейжик асосида ОЧЛда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган. Бор гап шу. Ундай бўлса, “Ал Жаиш” нима сабабдан Анвар Ғофуров бўйича ОФКга мурожаат қилди дерсиз. Балки, бу аламли мағлубият туфайли бўлиши мумкин. Чунки “Ал Жаиш”нинг ўз майдонида ютқазиб қўйишини кўпчилик кутмаганди. Ўйлаймизки, ОФК Қатар клубининг шикоят хатини ўрганиб чиққани билан барибир “Бунёдкор” фойдасига қарор қабул қилади. Негаки Ғофуровнинг “Бунёдкор” сафида майдонга туша олишига ОФКнинг ўзи рухсат берган, демак ташкилот ўзи чиқарган қарорга ўзи қарши бориб иш кўрмаса керак.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика