RU

Последние новости

09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   0 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  3 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  103 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади" Новости

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Coca-Cola Суперлигасида танаффус давом этади.

Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.





— Ўтган мавсумни Суперкубок ўйини билан бошлаган эдингиз. 2022 йил сиз учун қандай ўтди? Мавсум охирида ўз натижаларингиздан қониқдингизми?

— Ҳа, ўтган мавсумнинг очилиш ўйини менга ишониб топширилганди. Тўғриси, Суперкубок баҳсига тайинланишимни кутмаган эдим. Чунки мендан тажрибали реферилар талайгина. Шукр, Яйпандаги ўйинни эътирозларсиз, яхши ўтказиб олдик. Кучли томон ғалаба қозонди...

Мавсум давомида 18та учрашувда ишладим. Футбол тезлашиб кетган, қайсидир вазиятларда сизни ўйинчилар ёпиб қўяди. Шу туфайли исталган рефери янглишиши мумкин, менда ҳам шундай қарорлар бўлди. Лекин ўйин натижасига таъсир қиладиган, қўпол хатоларга йўл қўймадим. Шундан хурсандман. 

— Очилиш ўйинидан ташқари, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув сизга ишониб топширилди. Охирги йилларга эътибор қаратсак, бу клублар ўртасидаги исталган ўйин жанжал билан якунланар, ҳакамлар томон эътирозлар ёғдирилар эди. Шунақа принципиал рақиблар ўртасидаги "жанглар" реферининг ўсишига хизмат қиладими?

— Албатта. Ўйин даражаси қандай бўлса, ҳакамнинг даражаси шунга мутаносиб тарзда ошиб боради. Раҳбарият чемпионат доирасидаги ҳар иккала ўйинни менга ишониб топширди. Аввало, натижага таъсир қилиб қўймасликка ҳаракат қилдим. Ўйинга тайёрланиш жараёнида ҳар икки жамоанинг ўйин услуби, кўп қўполлик ишлатадиган ва симуляция қилишга мойилроқ футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдим. Чунки майдонга чиқишдан олдин у ерда сизни нималар кутиб турганини тахминан билишингиз керак. Акс ҳолда, ўйин жараёнида қийналиб қоласиз. Ёрдамчи ҳакамлар, инспекторлар, ўша учрашувда ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами билан юзимиз ёруғ бўлди. 

— Кўплаб реферилар бунақа ўйинлардан қочишга ҳаракат қилишади. Ростан ҳам учрашув даражаси ҳакамга қўшимча босим юклайдими? Майдонда югураётган пайтингизда шу ҳақда ҳам ўйлайсизми?

— Менимча, ўйин стартигача исталган ҳакам ўйласа керак. Чунки ҳамма натижага таъсир қилиб қўйишдан қўрқади. Ўйин давомида томошабинлар ҳам босимни орттириши мумкин. Лекин мен майдонга чиққандан кейин ҳамма нарсани унутиб, бор эътиборимни вазиятларга қаратишга ҳаракат қиламан.

— Тепада учрашувга тайёрланиш жараёнида футболчиларнинг характерини алоҳида ўрганишингиз ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистон чемпионатида энг кўп симуляция ишлатадиган ўйинчи ким?

— Ўз тажрибамдан келиб чиқсам, Санжар Қодирқулов билан Жавоҳир Сидиқовни кўрсатган бўлардим.

— Охирги савол: Акобирхўжа Шукуруллаевнинг келаётган мавсумдаги мақсади, режалари қандай?

— Мен ОФК академиясида таҳсил оламан. 28 февраль куни Малайзияга жўнаб кетамиз. Ҳозир шунга ҳар томонлама (фитнес, ўйин қоидалари ва инглиз тили) тайёрланяпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йилни ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +2   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика