RU

Последние новости

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  0 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  3 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  6 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

Аҳмед Агамурадов: "Халқаро мусобақаларда нейтрал ҳакамлар ишлагани мақсадга мувофиқ" Новости

Аҳмед Агамурадов: "Халқаро мусобақаларда нейтрал ҳакамлар ишлагани мақсадга мувофиқ"

"CAFA CUP" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Туркманистон учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Туркманистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмед Агамуродов Ўзбекистоннинг турли клубларида фаолият олиб борган, айни пайтда "Бухоро"да ишлаётган Тачмурад Агамуродовнинг ўғли ҳисобланади.

"Мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Тошкентда, Ўзбекистонда дўстларим жуда ҳам кўп. Бугунги ўйин натижаси биз учун албатта қониқарсиз бўлди. Ўзбекистон биздан кучли эканлиги майдонда кўринди. Биринчи бўлимда рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик.

Бизнинг жамоамиз кейинги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этиш учун тузилган. Ўша вақтга қадар бу ёшларни шакллантириб борамиз.

Бундай халқаро мусобақада нейтрал ҳакамлар ишлашса мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта бу биринчи мусобақа бўлгани учун балки ўйинларни ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаётгандир.



Бугунги мағлубият бизни финалдан деярли четда қолдиради. Агар дуранг ўйнаганимизда ҳам имконият бўларди. Эндиги мақсадимиз Тожикистонни мағлуб этиш ва ҳеч бўлмаса 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушиш.

Бу жамоадан 5-6 нафар футболчи Туркманистон юқори дивизиони клубларида асосий таркибда мунтазам ўйнашади. Ўйинчиларимизнинг кўпчилиги 1999 йилда туғилган.

Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари хориж давлатларига бориб йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари ўтказиб қайтишмоқда. Бизда эса ҳозирча бундай имконият йўқ. Шу боис Тошкентдаги бу мусобақа жамоамиз учун айни муддао бўлмоқда, - дейди Агамурадов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика