RU

Последние новости

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

АГМК Қатардан ғалаба билан қайтса, ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган Ўзбекистоннинг еттинчи жамоаси бўлади Новости

АГМК Қатардан ғалаба билан қайтса, ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган Ўзбекистоннинг еттинчи жамоаси бўлади

Эртага Қатарда "Ал Гарафа" ва АГМК клублари ўртасида ОЧЛ плей-офф баҳси ўтказилади.

Агар бу учрашувда Миржалол Қосимов шогирдларининг қўли баланд келса, унда АГМК Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларига йўлланма олади. Шундай бўлган тақдирда АГМК "A" гуруҳидан жой олиб, "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) ва "Истиқлол" (Тожикистон) клублари билан беллашади.

Мабодо АГМК мағлубиятга учраса, унда ўз иштирокини ОФК Кубогида давом эттиради ва марказлашган тартибдаги мусобақанинг гуруҳ баҳсларини Тожикистонда "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон) ва "Олой" (Қирғизистон) клубларига қарши ўтказади. 

Яна бир маълумот шуки, агар АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритса, унда "Насаф" ОФК Кубогида ўйнайди. Шу пайтгача турли йилларда Ўзбекистоннинг олтита клуби - "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Насаф", "Машъал" ва "Нефтчи" ОЧЛ гуруҳ баҳсларида иштирок этган. АГМК ғалаба қозонган тақдирда гуруҳда ўйнайдиган еттинчи клуб бўлади.

"Ал Гарафа" охирги марта 2018 йил Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ ўйинларида қатнашган. Бу жамоа ўтган йил Қатар Юлдузлар лигасида тўртинчи ўринни эгаллаб, ОЧЛ плей-офф йўлланмасига эга бўлди. Ҳозирда бу клубни Слависа Йоканович бошқармоқда ва унинг қўл остида "Ал Гарафа"нинг ишлари яхши кетмаяпти. Хусусан жамоа сўнгги 6та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонди. 

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика