RU

Последние новости

00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  1 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  28 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  14 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  13 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  9 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  2 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  58 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш" Новости

АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"

АГМК жамоаси қуръа якунларига кўра дастлабки турни Тошкентда "Сурхон"га қарши ўтказади. Ушбу жараён ҳақида АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдирди.

"Қуръа АГМК учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Мавсум давомида ҳар бир жамоага қарши уй-сафар тизимида ўйнаймиз. Биринчи турда "Сурхон"га қарши ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" билан баҳс ҳам шу аренада бўлади. Бу пайтда "Бунёдкор" стадионида U-20 Осиё кубоги ўтади. Учинчи турга келиб Осиё кубоги гуруҳ босқичи, чорак финал ўйинлари якунланиб ярим финал баҳслари бошланади. Натижада "Жар" стадиони бўшайди. Мазкур аренада АГМК мезбон сифатида "Олимпик"ка қарши ўйнайди. Умуман дастлабки турларда яхши рақиблар тушди. Кетма-кет рақобатчилар билан ўйнамаяпмиз. Тенг тақсимланган ҳолатда келди. Мавсумни чиройли ва муҳим ғалаба билан бошлаш истагидамиз. Чунки бу турлардаги ғалабалар мақсад сари жиддий интилишда футболчиларга далда бўлади. 

"Сурхон"га келсак, улар янгидан шаклланяпти. Бу жамоа ҳақида нафақат менда, бошқаларда ҳам тўлиқ тасаввур бўлмаса керак, деб ўйлайман. "Сурхон" "Олимпик" йўлидан бориб ёшларга эътибор қаратмоқда. Термизликлар биз каби янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўрмоқда. Уларни ўйинларини кузатамиз. Мураббийлар томонидан ўрганилади. Энг муҳими стартни ғалаба билан бошлаш. Қолган натижаларни тайёргарлигимиз, кўрсатадиган ўйинимиздан келиб чиқиб билиб оламиз", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика