RU

Последние новости

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  0 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  10 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ" Новости

Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"

Ҳакамлик бўйича Championat.asia эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram-канали) "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг охирида содир бўлган вазиятни таҳлил қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" - "Насаф" учрашувининг (0:1) сўнгги дақиқаларида меҳмонлар вакили Ғолиб Ғайбуллаев рақиб футболчисини ўз жарима майдончаси ичида йиқитгандек бўлди, аммо бош ҳакам Ильгиз Танташев пенальти белгиламади. Вазиятга ВАР аралашганидан сўнг ҳам Танташев узоқ муҳокамалардан сўнг 11 метрлик жарима зарбаси йўқлигини маълум қилди.


"Вазият оддий эмас. Биринчи камерада ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб теккандек тасаввур уйғонади, шу сабабли учрашувни давом эттириш мумкин. Ҳимоячи сирпаниш орқали эҳтиёткорлик билан тўпни қайтаришган уринган. Ҳужумчи тўпга тега олмагани, аммо тўп траекториясини ўзгартиргани кўринган.


Афсуски, ВАР қуйидаги вазиятга аралашди:

А) Бош ҳакам 99% ҳақ эди;

Б) Хато кўринмаган. ВАР бундай такрорий лавҳалар билан вазиятга аралашишга ҳаққи йўқ. ВАРнинг хатоси.


Ўйин охирида ноаниқ бўлган кўрсатмаларга ишонмай, ўз қарорида қолган ҳакамни мақташ керак" - деди Анатолия Синяев.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика