RU

Последние новости

20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  1 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  0 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  7 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  14 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  11 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6

АГМК 36 ёшли форварди билан шартномани узайтирди Новости

АГМК 36 ёшли форварди билан шартномани узайтирди

Олмалиқлик мухлислар ёқимтойи, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳужумчилардан бири, АГМК сафида барча - 5 мусобақада (Суперлига, Ўзбекистон кубоги, Лига Кубоги, ОЧЛ, Суперкубок) гол урган ягона футболчи - Зафар Полвонов янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Тажрибали голедор ҳужумчи Зафар Полвонов клуб билан ўртадаги битимни 2022 йил якунига қадар узайтирди. 36 ёшли футболчи АГМКда тўққизинчи мавсумни ўтказишга тайёр.

Зафар Полвонов АГМК сафида 189 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 60 маротаба гол урган.

Тажрибали ҳужумчи бутун фаолияти давомида 388 учрашувда майдонга тушган ва 110 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Голга чанқоқ ва бош билан ўйнаш ҳадисини олган ажойиб ҳужумчи янги мавсумда ҳам АГМК либосида мухлисларни хурсанд этишига ишонамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика