RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  19 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Мутолаа учун. Суперлига клублари ўринбосарларини кимларга ишониб топширган? Новости

Мутолаа учун. Суперлига клублари ўринбосарларини кимларга ишониб топширган?

Суперлига жамоаларида таниқли ва тажрибали мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Аммо гап улар ҳақида эмас.

U-21 чемпионатида кимлар ишлаяпти? Жамоаларнинг мураббийларини биласизми? Шу каби саволларга қуйида батафсил жавоб бериб ўтамиз.

ОКМК - Аъзам Шерғозиев

Ёш олмалиқликларни бир неча йиллардан буён маҳаллий мураббий Аъзам Шерғозиев бошқармоқда. Унинг қўл остида ОКМК U-21 жамоаси ўтган мавсумда чемпионликка жуда яқин келди. Лекин якунда омад "Пахтакор"га кулиб боқди. Ўринбосарлар эса акалари билан бир хил кумуш медалларга эга чиқишди. Орадаги фарқ эса 3 очкони ташкил қилди. Шерғозиев курашувчан жамоа шакллантирган дея оламиз. Бу йил эса ортда қолган 4 та ўйинда 1 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Ушбу мутахассисга мураббийлар штабида Рафаэл Фабарисов, Давронжон Файзиев кўмаклашмоқда. 

"Бухоро" - Мирислом Ҳасанов

Орадаги бир йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган "Бухоро"нинг ўринбосарларига маҳаллий мураббий Мирислом Ҳасанов бошчилик қиляпти. Мирислом Ҳасанов ҳам Шерғозиев каби анча вақтдан бери клуб тизимида турли ёш тоифасидаги жамоаларда ишлаб келмоқда. Шундай паллалар бўлганки, у маълум вақт бош жамоага ҳам масъул эди. Ҳасановнинг мураббийлар штабида яқинда бутсаларини михга илган Суҳроб Неъматов, Комил Юлдашев, дарвозабонлар мураббийи сифатида Нурилло Ҳабибов фаолият юритмоқда. Бухороликлар 4 та ўйинда 1 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият натижасини кўрсатишди.

"Бунёдкор" - Анвар Раҳимов

Сўнгги икки мавсумда "қалдирғочлар"ни Жамолиддин Раҳматуллаев мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди. Унга яқиндан Анвар Раҳимов ёрдамлашди. Ўтган йили эса Раҳматуллаев ўринбосарларда қолди, Раҳимов  эса клубнинг фарм жамоасига йўл олди. Биринчи лигада унинг шогирдлари плей-офф босқичида иштирок этди ва мавсумни тўртинчи ўринда якунлади. 2025 йилдан эътиборан Анвар Раҳимов "Бунёдкор" U-21 жамоасига ўтказилди. Натижалар чакки эмас, 2 та ғалаба, 2 та дуранг. Мутахассисга жамоада Санъат Шихов, Суннатилла Мамадалиев, Абдуҳамид Қодиров, дарвозабонлар мураббийи бўлиб Шовкат Абдухожаев ёрдам беряпти. 

"Нефтчи" -  Азиз Алижонов

Мутахассис футболчилик фаолиятида "Нефтчи"да тўп тепганини мухлислар яхши билишади. Бир неча йиллар олдин "Нефтчи" U-18 жамоаси билан чемпион бўлган Азиз Алижонов орада қисқа вақт "Бунёдкор"да ишлади. Кейинчалик у яна ортга қайтди ва ўринбосарлар жамоасини қўлга олди. Мураббийга бу йил ҳам "Нефтчи" U-21 жамоаси ишонишда давом этилди. Ҳозирча унинг шогирдлари чемпионатда 5 очко жамғарди.

"Қўқон-1912" - Эрнест Асанов 

Ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқон шаҳридан ҳам азалдан миллий терма жамоаси даражасидаги кўплаб иқтидорлар етишиб чиққан. Бугунги кунда ҳам бу шаҳарда болалар футболининг савиясини ёмон деб бўлмайди. Клуб раҳбарияти U-21 жамоасини бу йил Эрнест 

Эсановга ишониб топширган. Бу мураббийга отаси Наримон Асанов ёрдам бериб келмоқда. Ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган Наримон Асанов бир неча йиллар олдин ўзи U-18 жамоасига устозлик қилганди. Қўқонликлар U-21 чемпионатида жуда зўр стартни амалга оширди ва кетма-кет 3 та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринда кетмоқда. 

"Пахтакор" - Бруну Карвалью Лопес

U-21 чемпионатининг амалдаги ғолиби "Пахтакор" ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсум австралиялик Мирко Йеличич бошчилигида олтин медалларни қўлга киритганди. Жорий йилдан бошлаб эса ўринбосарлар натижаларига португалиялик Бруну Лопес жавоб бермоқда. УЕФА А лицензиясига эга мураббий бундан аввал Бразилиянинг "Спортс клуб до Ресифе", "Коритиба" каби жамоаларда ёрдамчи бўлиб ишлаган. Штабдан ўзбекистонликлардан Ойбек Усмонхўжаев, Шуҳрат Бўриев каби мураббийлар ўрин олган. 

"Насаф" - Зафар Холмуродов 

Қашқадарё футболининг афсонаси ҳисобланган Зафар Холмуродов бутсаларини михга илганидан буён "Насаф" тизимида мураббийликни олиб боряпти. Ўтган мавсумда унга клубнинг фарм жамоаси берилди ва у шогирдлари билан Биринчи лига турнирида ғолиб чиқди. Бу йилдан эса яна "Насаф" ўринбосарлари билан бирга. Холмуродовнинг штабида яна собиқ тўп тепарлар Кенжа Тўраев, Ҳамза Каримов ҳам борлигини айтиш жоиз. Ботир Қораев эса техник директор сифатида ишини давом эттирмоқда.

"Навбаҳор" - Шерзод Жўраев

Аввалги йилларда "лочинлар"ни Дмитрий Ан майдонга етаклаб тушаётган эди. Бу мавсумда клуб маҳаллий мутахассислардан бири Шерзод Жўраевни U-21 жамоасига тайинлади. Шерзод Жўраев ўтган вақт мобайнида Андрей Канчельскис, Нўъмон Ҳасанов, Виктор Жалилов, Самвел Бабаян каби номдор мураббийлар штабида фаолият олиб борди. Бу эса катта тажриба вазифасини ўтагани аниқ. Қишда Фарғонада ташкил қилинган анъанавий "Ҳоким кубоги" турнирида Шерзод Жўраев бошчилигидаги "Навбаҳор" U-21 жамоаси барча рақибларини доғда қолдириб бош совринга эга чиқди. Жамоада Хасан Ризаев, Аъзам Ражаббаев, Алишер Маҳмудов Жўраевга кўмаклашяпти. Лекин ҳозирча чемпионатдаги ишларни зўр деб бўлмайди. Ёш "лочинлар" фақатгина "Андижон"дан устун келишди (3:2). "Сўғдиёна" ва "Нефтчи"га йирик ҳисобларда енгилишди. 

Давоми бор...

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика