RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Афсонавий “Самп” учлиги: Италия Евро-2020 ташвиқот марказида Новости

Афсонавий “Самп” учлиги: Италия Евро-2020 ташвиқот марказида

Италиянинг Евро-2020’га жалб этилган саҳна орти ходимларидан уч нафари бундан 30 йил олдин “Сампдория”да бирга тўп тепиб, А Серияда етакчилик қилган.

Ушбу мақолада итальян футболининг тарихи ҳақидаги китобларда мутлақо янги бобни ёзишга жазм этган ўша афсонавий учлик ҳақида гаплашамиз.

Италиянинг Евро-2020’да иштирок этган таркибини терма жамоалар орасида намунали дея баҳолаш мумкин. Италия А Сериянинг 10 та клуби футболчилари ва "Пари Сен-Жермен" ва "Челси" аъзоларидан иборат бўлди. Майдондан ташқарида бўлсалар-да, "Сампдория" тарихидаги энг буюк оннинг учта фахрий ижодкори – бош делегат Жанлука Виалли, ёрдамчи мураббий Атилло Ломбардо ва мураббий Роберто Манчини "Скуадра Адзурра"нинг Евро-2020’даги ҳаракатларини билвосита бошқариб боришди.

1991 йил май ойида маҳобатли Скудетто лавҳаси ҳавода ғолибона тарзда кўтарилганди. Футболчилар ўзларининг кўйлак, калта шим, пайпоқ ва оёқ кийимларини эсдалик сифатида олишни истаётган бахтиёр оломон томонидан ўраб олинган ва натижада Виаллининг майдон атрофида ички кийимда марадёрлик қилишига тўғри келганди. Кийим алмаштириш хонасида ясама соч тақиб олган Ломбардо эса атрофида тўпланган оммавий ахборот воситалари ходимларининг кулгисига сабаб бўлганди. Мураббий Вуядин Бошков ҳаяжон билан осмонга улоқтирилганида “Градината Суд” узра уч рангли ёрқин ракеталар учирилганди.

"Сампдория" 30 йил аввал ўзининг А Сериядаги ягона ғалабасини нишонлаган эди. "Луижи Феррарис" стадионида "Лечче" клуби учта гол билан ортда қолдирилгандан кейин акс этган қувончли тасвирлар орадан ўттиз йил ўтишига қарамай, ўз аниқлигини умуман йўқотмаган. 2021 йилда эса ўша вақтдаги кўтаринкилик кайфияти ачиниш ҳисси билан эсланяпти, чунки "блюцеркьятлар" навбатдаги мавсумни ўрта столнинг ўртамиёна жамоалари қаторида муваффақиятсиз якунлади.

Самп ва Скудетто такрорланиши эҳтимолдан йироқ бўлган ғайриоддий ғалаба эди. У ўзининг формасини дунёдаги энг яхши форма деб атаган клуб учун ягона чемпионлик ютуғи бўлиб қолаётганлиги ҳайратланарли эмас.


1990-1991 йилги А Серияда серқирра юлдузлар саф тортганди, чунки Генуя аутсайдерлари Милан гигантларининг молиявий қудрати устидан ғалаба қозонишганди.

"Самп"ни нефть магнати Паоло Мантовани қўллаб-қувватлаётганди, аммо унинг молиявий ёрдамини Силвио Берлускони "Милан" учун ёки Массимо Моратти "Интер" учун  сарфлаган миллионлар билан асло таққослаб бўлмасди. "Ювентус" ўзи мезбонлик қилган 1990 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг футболчи Роберто Баджо учун "Фиорентина"га рекорд даражадаги 8 миллион фунт тўлаганидан кейин Флоренцияда тартибсизликлар юз берганди.

Шу билан бирга, учта чет эллик ўйинчининг кўрсатган натижаси чет элдан фақат энг яхши футболчилар ёлланганлигининг ёрқин исботи эди. Нидерландиялик ёрқин учлик Франк Райкард, Рууд Гуллит ва Марко ван Бастен тенгсиз Франко Барези ва Паоло Малдини билан биргаликда Милан номидан кетма-кет Европа кубокларида ғолиб бўлишганди. "Интер" эса ўз сафига Жаҳон кубогининг германиялик уч нафар ғолиби – Андреас Бреме, Лотар Маттеус ва Юрген Клинсманнни жалб этганди. Амалдаги чемпион «Наполи» ҳам ўз нуфузини йўқотмаган ва унинг таркибида ғайратли Диего Марадона ҳамда кучли бразилиялик ҳужумчи Карека тўп сураётган эди.

Ҳар бир клубга сеҳрли чанг сепилгандек эди гўё. "Рома"да Жузеппе Жаннини ва Руди Фёллер; "Лацио"да Карл-Хайнц Ридле, "Женоа"да Бранко ва Томаш Скухрави , "Аталанта"да эса Клаудио Каниджа тўп тепаётган эди.

"Самп"нинг чет эллик учлиги – Тониньо Серезо (Бразилия), Сречко Катанец (Югославия) ва Алексей Михайличенко (Совет Иттифоқи) жуда таниқли бўлмасалар ҳам тарғиботга ўз ҳиссаларини қўшганлар. Сальваторе Скиллачи жамоани жарлик ёқасига келтириб қўйган Италиядаги жаҳон чемпионатида "Сампдория"ни шижоатли ҳужумчи Виалли чемпионга айлантирганди.

Дастлабки еттита учрашувда жароҳати туфайли қатнаша олмаган Виалли чемпионатни лиганинг энг яхши ҳужумчиси сифатида тугатди, унинг 26 та ўйинда урган 19 та голи олдинги тўртта мавсумда кучли олтиликка кирган умидли жамоани ақл бовар қилмас муваффақият сари бошлади. Кремоналик ҳужумчи унутилмас тарғиботнинг рамзи эди; қулоғига сирға таққан ва малла сочларига оқ туша бошлаган, тўпни моҳирлик билан ҳаводан йўлловчи Виалли эпчил югурувчи Серезо ва Ивано Бонетти билан бирга табассум ва ўзига хос ишонч билан ўйнаб, "Лацио"даги мавсумнинг сўнгги ўйинида чемпионлик унвонини тасдиқлаганди.

Виалли Италия-90 таркибида захира ўриндиғида ўтиргандан кейин ўзининг кимлигини исботлашга жазм этган Манчини билан "i Gemelli del gol" ("эгизак гол")ларга муаллифлик қилишганди.

Манчини баҳсларда бир вақтнинг ўзида маҳорат ва ижодкорликка эга туғма футболчи ҳамда ҳал қилувчи ёки аҳамиятсиз бўлган ҳар қандай қарор бўйича шикоят қилаверадиган одам сифатида икки хилликни намоён этганди. Шунга қарамай, унинг чемпионатдаги ролини паст деб баҳолаш асло мумкин эмас, чунки у 12 маротаба гол уриб, Ломбардо ва Виалли билан кучли учликни шакллантирганди.

Тўғридан тўғри ҳужум услуби, ўзини кўрсатишга интилиш, иштиёқ ва мустаҳкам ишонч "Луижи Феррарис" стадионидаги ғалабанинг энг жозибали хусусиятлари эди. Шиддатли марказ ҳимоячиси Пьетро Верховод ва ажойиб дарвозабон Жанлука Пальюканинг кучли ҳимояси натижасида жамоа 34 та ўйинда атиги уч марта, унда ҳам чемпионлик мусобақасидан чиқиб кетган жамоалар  – "Женоа", "Лечче" ва "Торино"га қарши баҳсларда мағлубиятга учраганди. 

Мультфильм қаҳрамонига жуда ўхшашлиги учун "Попай" деб номланган шамолдек елувчи қанот ҳимоячиси Ломбардо илдам югуриб, замбарак ўқи сингари отилиб, ҳал қилувчи кроссларда ўзини кўрсатди ва Манчини ҳамда Виаллига гол уришлари учун қулай шароит яратиб берди. Кейинчалик сочлари сийраклаша бошлаган, гавдали Ломбардонинг ғалабадан сўнг ўзини тута олмасдан қўлларини силкитаётгани ва бир вақтнинг ўзида “Gazzetta” бошловчиси Жеймс Ричардсон билан Ламбада рақсига тушаётгани Тўртинчи каналнинг Италия футболига бағишланган кўрсатувларида пайдо бўлди.

Бутун бир мавсумни диққатга сазовор қисмларга ажратиш осон иш эмас, аммо "Самп"нинг кутилмаганда чўққига кўтарилишини бир нечта ғайриоддий ўйинларда ёрқин акс эттириш мумкин. Пальюка 1990 йил октябрда "Милан" устидан битта гол билан қозонилган ғалабада Роберто Донадони ҳужумини юқори бурчакдан туриб четлатиш мақсадида худди қўрқинчли фильмлардагидек кутилмаганда олдинга сакраб чиқиб, йўқ жойдан пайдо бўлганди.


"Милан"нинг мағлубиятини белгилаб берган гол Флоренциядаги Уффици галереясига лойиқ санъат асарининг ўзгинаси эди. Ўшанда Катанец ва Ломбардо тезкор алмашинувда Серезонинг тўпни ерга теккизмасдан ҳаводан ёллаб, ишни тугатиши учун ёрдам беришганди.

Бир ойдан кейин «Наполи» мезбонлик қилган баҳсда Марадонанинг етакчилигидаги мовийлар томонидан бурчакка қисиб қўйилган жамоанинг биринчи таймдаёқ мағлубиятга учраши аниқ бўлиб турган бир пайтда фақатгина кучли ҳимоя ва Пальюканинг қаҳрамонликлари сабабли унинг олди олинганди. Танаффусдан кейин Виалли ва Манчинининг ҳаводан йўллаган ҳайратланали ҳужумлари меҳмонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишларига асос бўлганди. Тўпурарлар уйғониш даври рассомининг маҳорати ва аниқлиги билан суратга сўнгги сайқални бериб, юқори бурчакка мукаммал голларни йўллаганди. Ломбардо ҳам бенуқсон кроссни амалга оширгач, Манчини орқага тисарилиб, бироз эгилган ҳамда вақт ва техника уйғун келган унутилмас дақиқада устун орқали гол урганди.

"Скудетто"нинг рақиби "Интер" ҳал қилувчи ғалабаларда икки марта четлатилган; биринчиси 1991 йил кириб келишидан бироз олдин Генуяда юз берганди. "Самп" илк дақиқалардаёқ гол уриш учун Вальтер Зенга дарвозасига ҳужум қилаётганида Виаллининг елка билан берган зарбаси натижасида қўрқинчли "нерадзурри"нинг қанот ҳимоячиси Жузеппе Бергомининг юзи лат еган ва ҳакамнинг аралашувини кутиб, 1982 йилги Жаҳон чемпиони ғолиби нафрат билан таслим бўлганди. Михайличенкога биринчи таймда берилган қизил карточка (бу унинг "Самп"да тўп тепган ягона мавсумидаги номутаносиб натижаси эди)  ва "Интер"нинг моҳир ўйинчиси Никола Бертининг ҳисобни тенглаштиришига қарамай, Виалли ва Манчинининг кечиккан иккита голи уларга 3:1 ҳисобида ғалаба келтирганди.

1991 йил 5 май куни "Сампдория" ўзининг муқаддас маконига кетиш арафасида турганида Сан-Сиро саҳнасидаги театрлаштирилган саҳна кўринишида ажойиб дарвозабонлик маҳорати ва қақшатқич хотима намойиш этилди. Пальюка Маттеуснинг темир этикларига қарши тирик қалқон вазифасини ўтади ва кейин инспектор Гаджетга айланиб, немис тўпурарига имкон қолдирмаслик учун мўжизавий пенальтига муаллифлик қилди. Жуфтлик бир-бирининг бошига тепгани учун ўйиндан четлаштирилганда Бергоми Манчинига ғазаб билан бир шапалоқ урган, оломон орасидан улоқтирилган битта нарса "Интер" ҳимоячисига тегиб кетгач, жуфтлик туннель томон кетишаётганида ярашиб олишганди.

Ўшанда эндигина 33 ёшни қаршилаган "Самп" ярим ҳимоячиси Жузеппе Доссена "Интер" қарши ҳужумга тушганида Виаллидан тўпни қабул қилиш ва Вальтер Зенганинг орқасига йўналтириш учун бор тажрибасини ишга солди. Виалли тезлик, маҳорат ва пухталикни намойиш этиб, ғолибликни даъво қилганди ва Зенгани айланиб ўтиб, жамоасига ғалаба олиб келган иккита голни бўш дарвозага йўллаганди.  

19 май кунги ёрқин ғалаба келтирган баҳсда "Лечче" ўйиндан четлатилганди; Серезо биринчи марта дарвозага тўп киритган, орқа қанот ҳимоячиси Морено Маннини ҳимояда собит турган, Виаллининг ҳаводан йўллаган зарбаси томошабинлар билан тўлиб-тошган стадионга кўтаринки кайфият бағишлаганди.

Ўнлаб байроқлар, рангли ракеталар ва байрамона шампанлар – ўйинчилар ҳали ҳам кўзларига ишонмаётган мухлислар билан ўраб олинган эди. Улар орасида исмлари тилга олинмаган қаҳрамонлардан ҳимоячилар Лука Пеллегрини ва Марко Ланна; қўрқув билмас ярим ҳимоячи Фаусто Пари ва серқирра Жованни Инверницци; бешта муҳим голни урган захира ҳужумчиси Марко Бранка; битта гол муаллифи фахрий ярим ҳимоячи Доссена ва моҳир футболчи Пальюка йўқлигида иккита ўйинни муваффақиятли ўтказган захира дарвозабони Жулио Нучиари бор эди. Ўша ғалаба "La Nostra Favola" (бизнинг эртагимиз”) деб номланганди. Генуянинг асосий майдони бўлган Пьяцца Феррари” ва унинг атрофидаги марказий кўчалар 2021 йил май ойида ғалабанинг 30 йиллиги муносабати билан кўк, оқ, қизил ва қора рангларда бурканган эди.

“Сампдория” – Италия чемпиони. "Блучеркьятлар"нинг барча тарафдорлари ва омадсизлардан ажойиб ҳикоялар тинглашни истаган ҳар бир киши учун завқ-шавқ улашган мавсум бўлган эди. «Блучеркьятлар» учун муҳим аҳамият касб этган Манчини, Виалли ва Ломбардо Европа чемпионатида худди шундай руҳда давом этишга ҳаракат қилишди, аммо энди ўйинларга бошқача нуқтаи назар билан қарашди.

Манчини Италия терма жамоаси мураббийи сифатида диққат марказида, Ломбардо "Скуадра Адзурра" жамоаси ходимларининг асосий таркибида, Виалли ҳам жамоанинг муҳим аъзоси. Афсонавий «Самп» учлиги ўзларининг ўша афсонавий муваффақиятидан 30 йил ўтгач, тарихни яна такрорлашди ва бутун мамлакат уларни олқишлади. 

Оғабек Самисов ва Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика