RU

Последние новости

22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  0 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  9 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  35 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  508 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  28

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди Новости

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди

Туркиялик собиқ ўйинчи Ҳоқон Шукурнинг футболдан кейинги фаолиятига назар ташлаймиз.

Катта ёшли кишилар 2002 йилги жаҳон чемпионатидаги Туркия терма жамоасини унутишмаган бўлса керак. Турклар ярим финалда Бразилияга ачинарли тарзда мағлубиятга учраб, кейинчалик турнирнинг бронза медалини қўлга киритганди. Ўша жамоанинг етакчиларидан бири ҳужумчи Ҳоқон Шукур эди. У ўз мамлакатида, шунингдек, "Блекберн" ва "Интер" сафида тўп тепди. Туркияда Хоқон ҳақиқий қаҳрамон эди, фаолиятини якунлаганидан кейин у сиёсатга қадам ташлади.


Аввалига ҳамма ишлар жойида эди, у ҳукмрон партияга қўшилди ва икки йил давомида Эрдўған билан яхши муносабатда эди. Аммо Шукур "Адолат" партиясини тарк этиб, сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этди. Туркияда давлат тўнтариши бошланганда Шукурни ҳам уларга шерикликда айблашди. Хоқон зудлик билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди, турк диёрида унга таҳдид қилишди.

"Менда ҳеч нарса қолмади, Эрдўған бор-будимдан маҳрум қилди: эркинлик ҳуқуқим, ишлаш ҳуқуқим ва сўз эркинлигимдан". Аммо Шукур турк халқининг душмани эмаслигини ва ўз ватанини севишини, лекин ҳукуматдан нафратланишини, чунки улар ҳалигача унинг муваффақиятсиз давлат тўнтаришида иштирок этганлиги тўғрисида далил топа олмаётганини айтади.

АҚШда Шукур дастлаб кафеда ишлаган, лекин у ерга юриш-туриши бошқача одамлар ташриф буюра бошлаган ва Хоқон ўз ишини ўзгартиришга мажбур бўлган. У икки йилдан бери UBER ҳайдовчиси бўлиб ишлайди ва бўш вақтида китоб савдоси билан шуғулланади. Тасаввур қилинг-а, таксига ўтирдингиз ва сизга жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳайдовчилик қилмоқда.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика