RU

Последние новости

01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  5 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73

Афғон футболи тарихида илк бор Кобул шаҳрида футбол академияси очилди Новости

Афғон футболи тарихида илк бор Кобул шаҳрида футбол академияси очилди

Германия ва Даниянинг молиявий кўмагида бунёд этилган академиянинг бош мақсади афғонистонлик болаларнинг нафақат севимли спорт тури билан шуғулланиши, балки мамлакатда профессионал футболни ривожлантиришга ҳам қаратилган.
Мазкур футбол академиясининг очилиш маросимида ФИФА вакили ҳам иштирок этди. «Бизнинг мақсадимиз Афғонистонда ҳам футболни ривожлантиришга кўмак бериш. Бизнинг лойиҳамиз дунёнинг 22 та давлатида амалга оширилмоқда. Кобулдаги академияда 250 нафар бола маҳаллий ва хорижлик мураббийлар раҳбарлигида машғулотлар олиб боради», деган даниялик мураббий Андерс Левинсон. ФИФА вакили Али Асқарий Лалининг айтишича, шу йилнинг ўзида Кобул шаҳрида яна бешта футбол мактаби ташкил этилади. Яқин йилларда эса, Қундуз, Балх, Қандаҳор ва Ҳирот провинцияларида 12 та футбол мактаби очилиши режалаштирилган. Бу хабарлар афғон болаларининг чексиз қувончига сабаб бўлди. «Жуда бахтлимиз, энди бизни тажрибали мураббийлар шуғуллантиришади. Келажакда яхши футболчи бўлмоқчиман», деган академияга аъзо бўлган болалардан бири. Афғонистон футбол федерацияси вакилининг сўзларига кўра, яқин беш йил ичида мамлакатда футбол билан профессионал тарзда шуғулланаётганларнинг сони 20 мингдан ошиши кутилмоқда экан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика