RU

Последние новости

01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  158 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  4 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  5 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  11 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  4 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди Новости

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Бир неча кунлардан сўнг Қатар майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида Малайзия, Қувайт ва Ветнам жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА Президенти Абдусалом Азизов ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Ўзбек футболи раҳбари ёшларимиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирар экан, мусобақада жамоамизга шахсан Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан мухлислик қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизга байрам ва хурсандчилик тақдим этиш имконияти мавжудлиги, бу борада жамоанинг потенциали етарли эканлиги айтилди. Энг муҳими — жамоада ғалаба руҳи борлиги ҳамда жанговар таркиб йиғилгани қайд этилди. 

Жамоа бирдам бўлиб, интизомли ўйин кўрсатган ҳолда юрт обрўсини муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидланди. 

Ўз ўрнда жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+2   
06 апр 04:34:35
МЮ
Легионерлар масаласи нима бу́лди хабар борми
+2   
06 апр 01:11:19
Азим Исмаилов
Агар натижа коникарсиз булса хаммангни .......ман- ААзизов
+2   
06 апр 00:27:22
Shahzod Saidov
Olg'a O'zbekiston biz sizlarga ishonamiz yurtimizga yorug' yuz bilan kelinglar sizlar uchun duodamiz
+1   
06 апр 11:27:24
Rasul M
Uchrashishsa Ortiqcha bosim deysizlar Uchrashishmasa Xech qanaqa qollab quvvatlash yoq deysizlar..Uzbekiston U-23Ga Osiyo kubogida omad Chin dildan qollab quvvatlap muxlislik qilamiz
+1   
06 апр 05:00:49
Sheraliokasi
Bu ortiqcha bosim.....
   
06 апр 14:30:05
Ўзбек футболининг муҳлиси
Шу бизани питболчилар энг асосий турнирларда панд бериб қўйишади, лекин унчалик аҳамиятсиз турнирларда соврин ютишади(2018, 2023). Ишқилиб, бу сафаргиси олдингисига ўҳшамасин.
   
06 апр 14:08:16
Туйгун
Кийин таркибдаги юлдузчалар билан бирор натижа килиб булмайди буегига хакамлар хеч качон Олимпик жамоасига ёрдам килгандек ердам килмайди кискаси хакикий футбол уйналади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика