RU

Последние новости

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  51 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш" Новости

Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"

"Брентфорд B" сафида ҳаракат қилаётган Муҳаммадали Ўринбоев куни кеча Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- "Манчестер Сити" – "Брентфорд" ўйинидан олдин асосий жамоа билан машғулот ўтказдингиз ва "Этихад"га бордингиз. Ваҳоланки, жамоага қўшилганингизга ҳали кўп бўлмаганди...

- "Манчестер Сити" билан ўйиндан 3 кун олдин машғулотларга чақирув олгандим. Билмадим, мураббийга ҳаракатларим маъқул келганми, лекин ўша кунларда асосий жамоа билан бирга эдим.

- Ўзбекистондан Англияга йўл олдингиз. "Брентфорд"да сизни ҳайрон қолдирган нарса борми?

- Ички муҳит. Бундан ташқари, машғулотдан олдинги ва кейинги жараёнлар жуда катта фарқ қилади. Жамоанинг спорт залидаги машғулотлари, витаминизация масаласи. 

- Ҳали ёшсиз ва ҳозир Европадасиз. Энг олий мақсадингиз нима?

- Ўйлашимча, ҳали ёшман. Бу бошланиши. Улкан ниятларим бор. Орзум – Ла Лига жамоаларида ўйнаш, Чемпионлар Лигасида қатнашиш. Худо хоҳласа, катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш. 

- Қайси футболчига ҳавас қиласиз?

- Кевин Де Брюйне. 

- "Брентфорд"га 6 ойлик ижара асосида йўл олгансиз. Шартномани узайтирасизми ёки бошқа жамоага ўтасизми?

- Ҳозир жамоа билан музокаралар давом этмоқда. Яқин кунларда бу бўйича хабар чиқади. Қолишим ҳам мумкин, кетишим ҳам мумкин. Вариантлар кўп, ўзимизга маъқулини танлаш арафасидамиз.

Тўлиқ интервью

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика