RU

Последние новости

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  32 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади Новости

Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Суперлига

10-тур

Бунедкор

Суперлига. Тур 10

01/06/2024, 19:30

3
:
0
Завершен

Нефтчи

Нсунгуси Эффионг - 25', Нсунгуси Эффионг - 31', Хусайин Норчаев - 90'

45'
90'
23'  Темурходжа Абдухаликов
58'  Расул Юлдашев (Амир Туракулов)
58'  Темурходжа Абдухаликов (Амирбек Саидов)
64'  Музаффар Олимжонов
64'  Музаффар Олимжонов
68'  Фране Чирьяк (Мирджахон Мирахмадов)
68'  Азизбек Тўлкинбеков (Тони Йович)
82'  Музаффар Олимжонов (Наримон Аҳмаджонов)
83'  Наримон Аҳмаджонов
25'  Нсунгуси Эффионг
25'  Хусайин Норчаев
31'  Нсунгуси Эффионг
31'  Хусайин Норчаев
45'  Зоир Джурабаев
50'  Санжар Кодиркулов
90'  Хусайин Норчаев
90'  Нсунгуси Эффионг

"Бунёдкор" – "Нефтчи" 0:3 

1 июнь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:30

Голлар: Нсунгуси Эффионг (Ҳусайн Норчаев) 25', Нсунгуси Эффионг (Ҳусайн Норчаев) 31', Ҳусайн Норчаев (Нсунгуси Эффионг) 90'

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Санжар Назаров

VAR: Акмал Раҳимов

AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 7.Суҳроб Иззатов, 8.Фране Чиряк (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 68), 10.Расул Йўлдошев (57.Амир Тўрақулов, 58), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (25.Амирбек Саидов, 58), 22.Усмонали Исмоналиев, 66.Азизбек Тўлқинбеков (92.Тони Йович, 68), 77.Музаффар Олимжонов (18.Наримонжон Аҳмаджонов, 82).

Захира: 71.Сарвар Каримов, 16.Алижон Бекмуротов, 45.Фарҳод Ўткиров, 78.Тохир Тўхтасинов.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 8.Кетелин Карп, 9.Хусайн Норчаев, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов, 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 99.Нсунгуси Эффионг.

Захира35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 4.Боян Цигер, 10.Шоҳруз Норхонов, 18.Михай Роман, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 66.Дониёр Валиев, 77.Билолхон Тошмирзаев.

ОгоҳлантиришларТемурхўжа Абдухолиқов (23), Зоир Жўрабоев (45), Санжар Қодирқулов (50), Музаффар Олимжонов (64), Наримонжон Аҳмаджонов (83).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ГОЛ! Нсунгуси Эффионгнинг пасидан кейин Ҳусайн Норчаев бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди! 

83. Сал олдин захирадан тушган Аҳмаджонов Қаҳрамоновга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

82. "Бунёдкор"да ўзгариш: Музаффар Олимжонов ўрнига Наримонжон Аҳмаджонов ўйинни давом эттиради. 

79. "Нефтчи" мухлислари байрамни бошлаб юборишди. 

74. Ууух! Исмоналиевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Эргашев қайтаришга эришди. 

68. "Бунёдкор"да 2 та алмаштириш: Чиряк ўрнига Мираҳмадов, Тўлқинбеков ўрнига Йович туширилди. 

67. Зарбааа! Норчаевнинг кучли зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди. 

64. Музаффар Олимжонов Хуршид Мухторовни очиқчасига йиқитгани учун жазоланди.   

63. Зарба! Чирякнинг узоқдан берган зарбаси дарвоза ортидаги мухлиси йўқ трибуна сари йўл олди.  

61. Маҳамаджонов қанотдан олдинга ўтиб, тўпни ичкарига оширишга уринди ва тўп ичкарига узатилди ҳам, бироқ Чиряк уни тўхтата олмади. "Бунёдкор"да эркин зарба.

58. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Йўлдошев ўрнига Тўрақулов, Абдухолиқов ўрнига Саидов ўйинга қўшилди.

57. Чирякнинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан сўнг Ботирали Эргашев тўпни эгаллаб олди. 

54. Санжар Қодирқуловга нисбатан фоль ишлатилди, фарғоналикларда навбатдаги стандарт. 

52. Зарбаа! Олимжоновнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

50. Санжар Қодирқулов тезкорлик билан олдинга ўтаётган Музаффар Олимжоновни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.

48. "Нефтчи" ҳар икки қанотда фаол ўйин кўрсатмоқда. Жамоа иккинчи тайм бошида чап қанотдан ҳужумга ўтганди, ҳозир эса ўнг қанотни ишга солмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус! 

45+3. Тўлқинбековнинг ичкарига ошириб берган тўпини Ботирали Эргашев илиб олишга эришди. 

45+1. Зарба! Чирякнинг стандартдан ошириб берган тўпини Рашо бош билан дарвоза томон йўллади, аммо тўп тўрнинг ташқи томонига бориб тушди. 

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди. 

45. Зоир Жўрабоев Музаффар Олимжоновни туртгани учун огоҳлантирилди. 

43. Уууух! Усмонали Исмоналиев бир ҳимоячини алдаб, дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячилардан бирига тегиб қолди, сўнгра посбон тўпни эгаллаб олди. 

41. Зарба! Яна Эффионг катта саҳнада! Унинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

36. Гол инобатга олинди. Эффионг офсайдда бўлмаган деб топилди ва тўп унинг ҳисобига ёзилди – 0:2!

35. Бутун стадион ҳалигача VAR қарорини кутмоқда...

33. Ҳакам VAR'ни тингламоқда. Вазият деярли 3 дақиқадан буён муҳокама қилинмоқда. Тўп айнан қайси футболчига теккани ҳамон сўроқ остида...

31. ГОЛ! Ҳусайн Норчаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси рикошет орқали дарвоза тўридан жой олди, бироқ ҳакам тўп Эффионгга теккан деб, офсайд қайд этди.

25. ГОЛ! Ҳусайн Норчаевнинг пасидан сўнг Нсунгуси Эффионгнинг чап оёқдаги ерлатиб йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон ожиз қолди – 0:1!  

23. Темурхўжа Абдухолиқов Санжар Қодирқуловга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточага лойиқ кўрилди. 

22. Зарба! Ғуломовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Хуршид Мухторовнинг яқин масофадан берган кучсиз зарбасини Любич осонликча эгаллаб олди. 

20. Нормуродов майдон марказига яқин ҳудудда Ҳошимовга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам айбдорни оғзаки равишда огоҳлантирди.

18. Нсунгуси ҳимоячи Нормуродов билан жиддий тўқнашиб кетди. 

17. Муҳсин Убайдуллаевнинг ҳужумчилар томон узатмаси яна Марин Любичга қадар етиб келди. 

15. Уууух! Музаффар Олимжонов ва Фране Чиряк ижросидаги кетма-кет зарбалар Ботирали Эргашев томонидан бартараф этилди. Ажойиб сэйвлар!

11. Майдон марказида Расул Йўлдошевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

9. Зарба! Нсунгусининг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 

8. "Бунёдкор" ҳимоячилари секин-аста ҳужум бошлашмоқда. Қанотда Маҳамаджоновга ошириб берилган тўп меҳмонлар томонидан узоқлаштирилди. 

3. Нсунгуси Эффионг қанотдан олдинга бориб, "қалдирғочлар" ҳимоячилари тўсиғига дуч келди. Тўп яна ортга қайтди, ҳужум қайтадан бошланади. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 19:30 га белгиланган.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика