RU

Последние новости

15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  7 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  6 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  20 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман" Новости

Абдулла Абдуллаев: "Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз ўтишига ишонаман"

"Бунёдкор" жамоаси "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига етиб келди.

Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган мазкур турнир жамоага янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Биз эса мусобақа бошланиши олдидан "Бунёдкор"нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"5 январь санасидан бошлаб қароргоҳимизда йиғилдик ва машғулотларни бошладик. Дастлабки кунларда кўпроқ тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Боиси, жамоа танаффусдан қайтган, спорт формасига кириб олиш учун эса тикланишга қаратилган машғулотлар зарур ҳисобланарди. Ҳа, жамоада ўзгаришлар кўп. Таркибга янги футболчилар ҳам жалб қилинди. Тезроқ чиқишиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. 

"Ҳоким кубоги" баҳслари шиддатли ва муросасиз кечишига ишонаман. Нега деганда, водий жамоаларига қарши уларнинг уйида тўп тепишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Тожикистон, Қирғизистон клубларига келсак, бундай рақиблар билан ўйинлар тажриба ошириш учун хизмат қилади. Чунки, жамоалар бир-бирларини билмаган ҳолда майдонга тушишади. Шуниси билан ҳам мусобақа қизиқ ўтади, деб ўйлайман. 

Жорий йилда ҳам мақсадимиз ўзгармайди. Совринли ўринларни қўлга киритиш ва ОЧЛга йўлланма олиш учун курашамиз",- дейди Абдулла Абдуллаев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика